Latest news

17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  8 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  7 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  7 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  29 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  8 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   12 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  64

ЛаЛига. "Барселона" "Аноэта"да 2 очко йўқотди News

ЛаЛига. "Барселона" "Аноэта"да 2 очко йўқотди

ЛаЛиганинг 17-тури доирасида "Барселона" сафарда "Реал Сосьедад"га қарши баҳс олиб борди.

Реал Сосьедад – Барселона 2:2

«Реале Арена»

Гол: Ойарсабаль (12-пен), Гризманн (38), Суарес (49), Исак (62).

Реал Сосьедад – Ремиро, Льоренте, Сальдуа, Монреаль, Гевара, Мерино, Эдегор, Ойарсабаль, Субельдия, Порту (Янузай, 59), Исак (Виллиан Жозе, 66).

Барселона – тер Стеген, Лангле, Сержи Роберто, Альба (Семеду, 74), Пике, Бускетс (Аленья, 73), де Йонг, Ракитич (Видаль, 80), Месси, Суарес, Гризманн.

Огоҳлантириш: Суарес (74).

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ. "Барселона" ўзи учун оғир стадионда дуранг қайд этди ва "Реал"чиларни хурсанд қилди.

90+2. Суарес тўпни узатганидан кейин Пике рақиб жарима майдончаси ичида йиқитилди. Ҳа, йиқитилганди. Ҳакам эса футболчи ўзи йиқилди деб топди.

90+1. Месси бир неча ҳимоячиларни алдаб ўтмоқчи эди. Бироқ унга қарши 4 ҳимоячи ўйнаб, тўпни олиб қўйишди.

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Хавфлииииии!!! Семеду чап қанотдан рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирди. Унинг узатган тўпини ҳимоячи қайтарди. Тўп Суаресга яқин келганди. Унинг зарбасини ҳам "Сосьедад" ҳимоячилари қайтарди.

85. Аслида ўйиннинг сўнгги 10 дақиқалигида темп шунчалик юқорилигидан мухлисларнинг тиззаси қалтираши керак. Бироқ бугунги, балки айни "Барселона" сўнгги 10 дақиқаликда юқори темпда ўйин кўрсата олмаслиги сезилмоқда.

82. Аленья рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетганидан кейин бошидан қон оққанди. Шифокорлар унинг қонини тўхтатишди ва футболчи майдонга қайтди.

79. Зарбааааааа!!!! Ракитичнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди!!!

78. Месси бир неча футболчиларни алдаб ўтмоқчи эди. Бугун "Реал" футболчилари уни бир неча нафар бўлиб прессинг қилмоқда.

76. "Реал Сосьедад" яна ҳужумда. Бу сафар Эдегорнинг марказдан узатган пасига Виллиан Жозе яна бир бор етиб бора олмади.

73. Дахшаааатттт!!! Эдегорнинг пасидан кейин Виллиан Жозе ҳисобни ўзгартириши мумкин эди. Бироқ пас бироз ноаниқ бўлди.

70. Нималар бўлмоқда!!!! Трибуна бир зумга жим бўлиб қолди. "Сосьедад" жуда қулай имкониятларни голга айлантира олмаяпти. Улар бугун ўзларини "Барселона" деб ўйлашмоқда))

66. Зарбааааааааа!!!! Янузайнинг зарбаси ноаниқ кетди.

62. ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!!! Қанотдан узатилган тўпни қайтаришда тер-Штеген хатоликка йўл қўйди ва Исак бўш қолган дарвозани ишғол қилди, 2:2!!! Ўйин бошқатдан бошланади. Энг қизиғи олдинда...

Ўйиннинг 1 соатини юқори темпда ўтказдик. Ҳозирча чиройли ўйин бўлмоқда. Кузатишда давом этамиз.

58. Зарбаааааа!!!! Бурчакдан оширилган тўпга Пике боши билан зарба берди. Тўпни ҳимоячилар қайтариб қолди. Ҳисоб 1:3га етиши мумкин эди ҳозир!

55. Икки жамоа ҳам бироз ёпилиб олишди. Вазиятлар бироз камайиб кетди.

52. Зарбаааааааааа!!! Гризманн тўпни ажойиб тарзда тўхтатиб олди ва 17 метрлардан дарвозанинг яқин бурчагини нишонга олганди. Тўпни Ремиро қайтарди!

49. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! Мессининг пасидан кейин Суарес ҳисобни каталонияликлар томонига ўзгартирди!!!!

Иккинчи бўлим бошланди! Айни дамда икки "Реал" бир бутун бўлиб, "Барселона"га қарши мухлислик қилмоқда)))

Тайм адолатли 1:1 ҳисоби билан якунланди. Тайм темпи биз кутгандек ўтди. Бироқ кутилмаганда ташаббус "Реал Сосьедад" томонида бўлди. Иккинчи бўлимни кутамиз...

45+1. Тайм якунида "Сосьедад" яна ҳужумларни кучайтирмоқда. Чап қанотдан узатилган тўпни Пике боши билан қайтариб юборди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

42. Эдегор ва Ойарсабаль анчагина яхши ўйин кўрсатмоқда. Умуман олганда "Сосьедад"нинг ўйинини алоҳида таъкидласа бўлади. "Барселона"да эса ўйин бироз сифатсизроқ ўтмоқда.

38. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! Гризманн рақиб дарвозабони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни Ремиронинг устидан шундоққина ташлаб қўйди. Ажойиб гол!!! Антуаннинг бой тажрибаси бу ерда жуда ҳам асқотди.

Дастлабки 35 дақиқаликда паслар ошириш бўйича устунлик ҳам яққол "Реал Сосьедад" томонида. Бугун "Барселона" ғалабага эришса, шунинг ўзи сеҳргарлик бўлади шекилли.... "Аноэта" ҳақиқатдан ҳам "Барселона" учун энг оғир стадионлардан бири.

34. Хавфли вазияттттт!!!! "Сосьедад"нинг навбатдаги ҳавфли ҳужумии!!!! Қанотдан узатиб берилган тўп дарвозага йўлланмади...

28. Бугун "Барселона" футболчилари жуда оғир ўйин кўрсатишмоқда. Ҳудди оёқларига тош осилгандек. Паслар ҳам ўхшамаяпти. "Сосьедад" эса адреналин қабул қилгандек...

23. Хавфли вазиятттттт!!!!!! Альбанинг қанотдан дарвоза яқинига узатган тўпини ҳеч ким дарвоза томон йўлламади. Умуман олганда айни дақиқаларда "Барселона" ўйин суратини тенглаштирди. Учрашувнинг дастлабки 20 дақиқалигида "Реал Сосьедад" катта устунликка эга бўлаётганди.

18. Яна зарба ва яна "Сосьедад"!!! Эдегорнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. "Барселона" либосида кимлар майдонга тушгани менга қизиқ туюлмоқда. Ростдан ҳам шу "Барселона"ми?!

17. Ҳали ҳам  "Реал Сосьедад" ҳужумда. Агарда "Барселона" шундай ўйин кўрсатадиган бўлса, тобора "пик" формасига чиқиб бораётган "Реал"дан мағлуб бўлиши ҳам мумкин.

14. Зарбааааааааааа!!! Суареснинг зарбасини Ремиро қайтардииииии!!! "Барселона"нинг дастлабки 15 дақиқаликдаги илк хавфли зарбаси эди бу. Илк дақиқалардан катта ташаббус сан-себастьянликлар томонида.

12. ГГГГГГГГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! Ойарсабаль 11 метрлик жаримадан унумли фойдаланди!!!

11. Ана ҳолосссссссс!!! Пенальтиииииии!!!! "Барселона" дарвозаси томон!!! Тушунарсиз....

10. "Аноэта" трибуналари тўлиб тошган. Улар ўз суюклиларини тинимсиз қўллаб туришибди.

8. Ўйин темпи аста-секин тушмоқда. Негадир томонлар рақибларини ўрганиш жараёнини узоқ вақт давом эттиришмоқда.

5. Ойарсабаль бу сафар ўзи зарба берди узоооққ масофадан. Дарвозада ҳеч ким йўқ деб ўйлади шекилли.

3. Уххххххххх.... Илк хавфли ҳужум мезбонлар томонидан амалга оширилди. Чап қанотдан Ойарсабалнинг узатган тўпи Пикедан ўтганида катта эҳтимол билан ҳисоб ҳам ўзгарарди. Унинг ортида "Сосьедад" ҳужумчиси гол ураман деб турганди.

1. Баҳсни бошлаб олдик! Энди буёғига Мессининг сеҳргарликларини томоша қиламиз)

- Демак, жамоалар стадионга чиқиб келишмоқда!

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика