Latest news

18:16Фарруҳ Сайфиев: "Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ"  4 18:00Про лига. “Олимпик” — “Арал” 0:1  0 17:49ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади  0 17:30"Милан" Леау учун 90-100 миллион евро талаб қилмоқда  0 16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?  40 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  22 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  6 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  21 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  1 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0

ЛаЛига. "Қурол-аслаҳачилар" "Қироллик клуби"га қарши ва бугунги бошқа ўйинлар News

ЛаЛига. "Қурол-аслаҳачилар" "Қироллик клуби"га қарши ва бугунги бошқа ўйинлар

9 март куни "Жирона" ҳамда "Депортиво" ўртасидаги баҳс ЛаЛиганинг 28-тур учрашувларига старт берди.

Турнинг илк учрашувида Каталония клубининг қўли баланда келди. "Жирона" ўз уйида "Депортиво"ни 2:0 ҳисобида таслим этди. Бугун, 10 март куни ўтказиладиган Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинлари ҳақида тўхталамиз.


17:00. "Эйбар" - "Реал"

"Реал" бугун яна бир катта тўсиққа дуч келади, чунки "Эйбар" уйдаги учрашувларда ғалаба қозониш бўйича грандлардан бироз пастроқ натижа қайд этмоқда. Жорий мавсум "қурол-аслаҳачилар" ишончли ўйини билан, ҳар қандай жамоага муаммо тўғдира олишини исботлашди. "Реал" эса Испания чемпионатини қўлдан бой берди ва уларнинг ушбу турнирга бўлган қизиқиши катта бўлмаслиги мумкин. "Қироллик клуби" Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи тўртликдан тушиб кетиши қийин, хатолар сони кўпайиб кетса ҳам буни деярли иложи йўқ. Ушбу ўйинда "Эйбар" мадридликлар билан тенг кураш олиб бориши мумкин, аммо катта эҳтимол билан маҳорат ўз сўзини айтади.


20:15. "Севилья" - "Валенсия"

Жорий турнинг марказий учрашуви "Севилья" ҳамда "Валенсия" ўртасида ўтказилади. Айни дамда "Валенсия" "Севилья"нинг жойини банд қилиб олган ва Чемпионлар лигаси учун жиддий кураш олиб бормоқда. Мезбонлар ушбу баҳсда ғалаба қозониши шарт, акс холда улар Европанинг энг нуфузли турнири ҳақида унутишлари мумкин. "Севилья" бу мавсум ўзининг нобарқарор ўйини билан ҳаммани ғазаблантиряпти, "кўршапалаклар"га қарши ўйинда хатолар кечирилмаслиги мумкин.

"Валенсия" рақибга нисбатан анча кучлироқ кўринмоқда, бироқ улар таркиб катталиги билан мақтана олишмайди. 8 очколик фарқ "кўршапалаклар"ни ўзини хотиржам ҳис қилишга ёрдам бериши мумкин. "Валенсия" ЛаЛигадаги сўнгги 5та баҳсда мағлуб бўлмади ва яхши формага кириб олди.


22:30. "Хетафе" - "Леванте"

Уйда энг яхши натижалардан бирини кўрсатаётган "Хетафе"нинг рақиби - меҳмонда жуда ёмон кўрсаткичга эга бўлган "Леванте"дир. Ушбу баҳсда клубларнинг имкониятлари тенг эмас. "Леванте" сўнгги марта 4 январь куни ғалаба қозонган, бироқ фақат ЛаЛига ҳақида гапирадиган бўлсак, уларнинг охириги муваффақияти ноябрда кузатилган. "Қурбақалар"нинг ғалабасиз серияси 12та ўйинга етди. Ҳа, "Хетафе" сўнгги турда мағлубиятга учради, бироқ ўйин меҳмонда эди ва "Реал"дан гол ўтказиб юбориш деярли ҳар бир клубнинг пешонасида бор.


00:45. "Малага" - "Барселона"

Турнир етакчиси мусобақанинг энг кучсиз клуби меҳмони бўлади. "Челси"га қарши муҳим баҳсдан олдин "Барселона"дан ҳужумда катта куч кутиш тўғри эмас. "Барселона" "тежамкор" режимда рақибни таслим этишга уриниб кўради. "Малага" бундай ҳолатда ҳеч нарса қила олмаса ҳам керак. 15та учрашувдан бери ғалаба нималигини билмай келаётган клуб Сегунда ҳақида ўйлашни бошлаганига шубҳа қилмаймиз.



Қайси каналлар бугунги ўйинларни намойиш этади?

17:00. "Эйбар" - "Реал" - Матч! Футбол 3, УзРепорт

20:15. "Севилья" - "Валенсия" - Матч! Футбол 2, Футбол ТВ

22:30. "Хетафе" - "Леванте".

00:45. "Малага" - "Барселона" - Матч! Футбол 3, Футбол ТВ

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика