Latest news

10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:45“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  2 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  0 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  10 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  13 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  10 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  55 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3

Ла Лига. "Реал" нурсиз дуранг қайд этди News

Ла Лига. "Реал" нурсиз дуранг қайд этди

Испания чемпионати 32-туридан ўрин олган "Реал Мадрид" ва "Бетис" ўртасидаги баҳс якунланди.

Реал Мадрид – Бетис 0:0 

«Эстадио Альфредо Ди Стефано»

Реал Мадрид – Куртуа, Начо, Варан, Карвахаль (Одриосола, 68), Милитао, Иско (Марсело, 68), Каземиро, Асенсио (Азар, 77), Модрич (Антонио Бланко, 77), Родриго (Винисиус Жуниор, 59), Бензема.

Бетис – Браво, Эмерсон, Руис, Миранда, Манди, Каналес, Родригес, Гуардадо (Вильям Карвалью, 88), Хоакин (Руибаль, 59), Лайнес (Хуанми, 80), Иглесиас (Морон, 80).

Огоҳлантиришлар: Иско (35), Браво (90), Морон (90).

Айрим сабабларга кўра матнли трансляцияни олиб боришда муаммо юзага келди, бу учун ўқувчилардан узр сўраймиз. 

39-дақиқа. Карим Бензема қулай вазиятга чиқиб борди ва зарба ҳам йўллади, аммо такрорий лавҳадан кейин ҳакамлар форварднинг ўйиндан ташқари ҳолатда қолганини таъкидлашди.  

35-дақиқа. Огоҳлантириш! Искога қўпол ҳаракати учун сариқ карточка кўрсатилди. 

28-дақиқа. "Реал" ташаббусни ўз томонига оғдиргандек, аммо кетма-кет ҳужумлардан ҳозирча наф чиқмади. 

25-дақиқа. Карим Бенземадан ажойиб ҳаракатлар, франциялик аввалига Родригога ассист ролида ўзини кўрсатди, кейинги уринишда эса ўзи тўп билан жарима майдонига кириб зарба йўллади, Браво аввал тўпни қайтариб, кейин ушлаб олди. 

22-дақиқа. Яна бир бурчак зарбасидан "Реал" наф чиқара олмади.  

21-дақиқа. Ўйин анча сокин руҳда давом этмоқда. 

Зарбани Иско амалга оширди, лекин испанияликнинг уриниши омадсиз чиқди. 

18-дақиқа. Гуардадо жарима майдони чизиғи устида Каземирони қўполлик билан йиқитди.

16-дақиқа. "Реал" вакиллари тўпни назорат қилишмоқда. 

14-дақиқа. Чап қанотдан Начо ижросидаги узатмадан кейин Бензема тўпни дарвозага жойлаб қўйишга тайёр турганди, лекин ҳимоячи катта қийинчилик билан бўлсада, бунга имкон бермади. 

12-дақиқа. Хоакин Санчеснинг тўп узатишдаги хатоси "Бетис"нинг ҳужумини узиб қўйди.  

10-дақиқа. "Бетис" ўйиндаги биринчи бурчак зарбасини амалга оширди, лекин узатмадан кейинги зарба қовушмади.  

8-дақиқа. Лука Модрич тўпни қўли билан ўйнади деб топилди. 

4-дақиқа. "Бетис" бугун ҳимояда туриб олмоқчи эмаслиги ва тўп назорати учун ҳам курашишини кўрсатиб қўймоқда.

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика