Latest news

14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  0 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  2 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  43 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1

Ла Лига мавсумида ВАРнинг энг кўп қарорлари "Реал"га қарши қабул қилинган – 16 та, "Барса"га қарши – 7 та News

Ла Лига мавсумида ВАРнинг энг кўп қарорлари "Реал"га қарши қабул қилинган – 16 та, "Барса"га қарши – 7 та

ВАР Испания чемпионатининг ўтган мавсумида ҳакам қарорларини тузатиш бўйича рекорд ўрнатди – 189 марта, бу аввалги максимумдан (2022/23 мавсумида 179) 10 та кўп.

As ҳисоб-китобларига кўра, "Реал" ва "Алавес" ВАР қарорларидан энг кўп зарар кўрган – ўтган мавсумда ҳакамлар қарорни 16 марта уларнинг зарарига ўзгартирган. Шу билан бирга, улар фойдасига ижобий қарорлар 9 ва 8 марта бўлган.

Видеоҳакамларнинг ижобий аралашуви бўйича етакчи "Барселона"дир – 7 та қарор уларга қарши ва 16 та клуб фойдасига.

Бундан ташқари, "Реал" бекор қилинган голлар сони бўйича етакчи – 8 та. Ундан кейин "Вильярреал" (6 та).

"Лас-Пальмас" (6 та) ва "Барселона" (5 та) рақибларининг бекор қилинган голлари сони бўйича етакчи.

ВАРдан сўнг энг кўп 11 метрлик жарима зарбаларини "Атлетик" олди (7 та). "Барселона" ва "Осасуна"да 5 тадан пенальти, "Реал" ва "Атлетико"да эса 4 тадан.

Қизиғи шундаки, "Реал" ва "Алавес" ВАРдан сўнг рақибларининг четлатилишидан энг кўп фойда кўрган – иккала клубда ҳам 4 та ҳолат.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика