Latest news

22:02Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди"  0 21:36Февзи Давлетов: "Жамоада рақобат бўлиши керак"  0 21:25"Барселона" ва "Бавария" шов-шувли алмашинувни амалга ошириши мумкин  4 21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Анкарагюжю"ни қабул қилмоқда, Алиқулов илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  3 20:30АПЛ. Чемпионликка даъвогар "Ман Сити" "Ноттингем Форест" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  3 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  14 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  83 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  62 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  53

Ла Лига. "Камп Ноу"да дуранг кузатилди ёхуд энди ҳамманинг диққати "Реал" ўйинига қаратилади News

Ла Лига. "Камп Ноу"да дуранг кузатилди ёхуд энди ҳамманинг диққати "Реал" ўйинига қаратилади

Испания чемпионати 35-туридан ўрин олган Каталония ҳамда Мадрид клублари ўртасидаги муҳим баҳс матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Барселона – Атлетико 0:0 

«Камп Ноу»

Барселона – тер Штеген, Альба, Мингеса (Араухо, 46), Лангле, Дест (Дембеле, 76), Бускетс (Мориба, 32), де Йонг, Педри (Серхи Роберто, 76), Пике, Гризманн, Месси.

Атлетико – Облак, Эрмосо, Савич, Триппьер, Фелипе, Льоренте, Карраско, Лемар (Сауль, 13, Феликс, 67), Коке, Корреа (Кондогбиа, 73), Суарес.

Огоҳлантиришлар: Сауль (35), Фелипе (46), Мориба (59), Коке (65), Пике (82), Альба (83).

Ўйин якунланди!  Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!  

Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

90. Зарбаааа!  Мессининг жаримадан берган зарбаси озгина ноаниқ кетди. 

89. Кондогбиа Мессини йиқитди, Месси учун қулай позициядан жарима.

88. Зарбалар бўйича статистика: 7-6.

86. Карраскодан Суаресга пас, уругвайлик форвард зарба йўллашнинг уддасидан чиқмади, қулай вазият эди. 

85. Зарба!  Альбанинг ҳаводан узатмаси, Дембеледан бош билан ноаниқ зарба. Тўп юқорига қараб кетди. 

83. Ҳакамга билдирган эътирози учун Альбага ҳам сариқ берилди. 

82. Феликсни ушлаб қолган Пикега сариқ карточка кўрсатилди. 

80. Месси жаримадан Дембеле томон пас берди, аммо яхши ўйланган пасни Мадрид вакили пайқаб қолди. 

77. Карраско қўпол ўйин намойиш этди, ҳакам бефарқ қараб турмади. 

76. "Барселона"да 2 та алмаштириш: Педри ўрнига Серхи Роберто, Дест ўрнига Дембеле ўйинга қўйилди.  

75. "Барса"нинг узоқ давом эттирган ҳужуми Морибанинг ноаниқ пасидан кейин якунланди. 

73. "Атлетико"да ўзгариш: Корреа ўрнига Кондогбиа туширилди. 

72. Карраско ҳужумда фоль ишлатди. "Барса" тўпни ўйинга киритиб, ҳужумга ўтиб кетди. Альбанинг узатмаси рикошетдан кейин тўғри бориб Облакнинг қўлига тушди. 

70. ГОЛ!  Араухо бош билан гол урди, аммо офсайд қайд этилди. 

69. Гризманн пасда адашди ва мадридликлар ҳужумга ўтиб кетишди, Суареснинг узатмасини шериги тушунмади, яхши вазият қўлдан бой берилди. 

67. "Атлетико"да алмаштириш: Сауль ўрнига Феликс ўйинга қўшилди. 

66. Ууух!  Мессининг жаримадан йўллаган зарбаси хавфли чиқди, аммо Облак қайтара олди. 

65. Жарима майдони ичига кириб бораётган Месси йиқитилди, Кокега сариқ. 

64. Пикенинг бош билан йўллаган зарбасини Облак қайтарди! 

62. Зарба!  Морибанинг яқин масофадан берган зарбаси рикошет орқали майдондан чиқиб кетди, бурчак зарбаси. 

59. Мориба Эрмосони йиқитди ва сариқ карточка олди. 

57. Триппьернинг пасидан сўнг тер Штеген тўпга эга чиқди. 

55. Кокенининг тўп оширишини тер Штеген узоқлаштирди. 

54. Луис Суарес хавфли вазият яратишга уринди, аммо тўп қайтарилди. "Атлетико"да бурчак тўпи.

52. Лангле ҳаводаги курашда Корреага нисббатан қўпол ўйнади. 

51. Мессининг узатмасига Облак эга чиқди. 

49. Карраско ўнг қанотдан олдинга борди, пас бериш учун эса одам тополмади, тўп майдонни тарк этди.

47. Суареснинг олисдан йўллаган зарбаси! Озгина ноаниқ.

46. Фелипе қўполлик учун огоҳлантирилди. 

46. "Барселона"да ўзгариш: Мингеса ўрнига Араухо тушди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус! 

45+2. Дарвозага йўлланган аниқ зарбалар бўйича – 3:5. Мадрид клуби фойдасига.

Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

45. Ууух! Фелипенинг чамаси 10 метрдан йўллаган зарбаси аниқ чиқмади. 

45. Льорентенинг қанотдан марказга амалга оширмоқчи бўлган узатмасига Педри тўсқинлик қилди. 

44. "Атлетико" рақиб жарима майдони томонда рейд уюштиряпти. Карраско ва Сауль фаоллик кўрсатишмоқда.

41. Ууууух! Даҳшат! Месси!  Аргентиналик ҳужумчи ўз услубида бир нечта рақибни алдаб ўтиб, зарба йўллади, сал ноаниқ. 

39. Месси-Гризманн комбинцияси бурчак зарбасига келтирганди, бироқ франциялик офсайдда қолгани маълум қилинди. 

37. Зарба!  Каррасконинг зарбасини тер Штеген ўз маҳорати эвазига қайтарди!  "Атлетико"нинг ҳамма ҳужумлари хавфли кўриниш олмоқда. 

35. Сауль қоидани бузгани усун огоҳлантирилди. 

34. "Атлетико"да кетма-кет 2 та вазият ҳосил бўлди. Тер Штеген дастлаб, Льорентенинг зарбасини қайтарган бўлса, бироз ўтиб, Суарсеснинг зарбаси бартараф қилинди.

33. Триппьер тўп билан муоамала қила туриб, Альбанинг оёғини босиб олди, ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини тушунтирди. 

32. "Барселона"да мажбурий ўзгариш: Бускетс ўрнига Мориба ўйинни давом эттиради. 

31. Бускетс яна майдонда ётибди. У алмаштирилса керак. 

29. Ўйин давом этади. Гризманнинг зарбаси Облакни қўрқитмади. 

27. Бускетс ва Савич тўқнашб кетишди, Бускетс бошидан лат еди, унга тиббий ёрдам кўрсатиляпти. 

24. Педрининг паси Эрмосо томонидан бартараф этилди. 

22. Кокенинг узоқ масофадан берган пасини ҳимоячилар қайтаришди, кейинги ҳолатда Карраско де Йонгга нисбатан қўполлик ишлатди. 

19. Уууух!  Меҳмонларнинг даҳшатли ҳужуми! Эрмосонинг ерлатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Суарес дарвозани нишонга олди, аммо Пике ўз вақтида дарвоза йўлига оёғини қўйди, бурчак тўпи. 

16. Ўнг қанотда Дест Эрмосо томонидан йиқитилди, Месси жарима тўпини ижро қилади. 

15. Месси 3 нафар рақиб қаршисида қолиб, тўпни йўқотди, аммо шериклари тўпни яна қайтариб олишди. 

13. "Атлетико"да мажбурий ўзгариш: жароҳатланган Лемар ўрнига Сауль туширилди. 

10. Суарсенинг жаримадан йўллаган зарбаси тер Штегенга қийинчилик туғдирмади. 

9. Жарима майдонига яқин жойда Пике Суаресни йиқитди, хавфли жарима зарбаси бўлиши мумкин. 

8. Гризманн қанотда жамоадошларини, жумладан, Дестни қўллаб-қувватлади, бироқ кейин ноаниқ пас ижро этди. 

7. Куман дисквалификация сабабли ўйинни трибунада томоша қилмоқда.  

6. Майдон марказида Мессига нисбатан қўполлик ишлатилди, Коке – айбдор. 

3. Маркос Льорентенинг узатмасидан кейин унинг шериклари тўпга етиб кела олишмади ва хавфли вазият содир бўлмади.

1. Ўйин бошланди! 

"Камп Ноу" тайёр!

- Ўйин Тошкент вақти билан 19:15 да старт олади.  

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Испания Ла Лигаси 35-турида даҳшатли тўқнашув - "Барселона" – "Атлетико" учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу қарама-қаршиликни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика