Latest news

12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  0 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  0 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  0 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  3 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   2 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  52 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  22 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  4 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  12 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2

Ла Лига. Мадрид дербисида "Атлетико" "Реал"ни мағлуб этди News

Ла Лига. Мадрид дербисида "Атлетико" "Реал"ни мағлуб этди

Испания Ла Лигаси олтинчи туридан ўрин олган "Атлетико" – "Реал Мадрид" учрашуви якунланди.

"Атлетико" – "Реал Мадрид" 3:1

Голлар: 1:0 – 4 Мората, 2:0 – 18 Гризманн, 2:1 – 35 Кроос, 3:1 – 46 Мората.

Атлетико – Облак, Молина (Аспиликуэта, 65), Савич, Хименес (Корреа, 86), Эрмосо, Коке (Витцель, 46), Сауль, Льоренте, Лино (Галан, 87), Гризманн, Мората (Депай, 82).

Реал Мадрид – Аррисабалага, Алаба, Рюдигер, Фран Гарсия (Менди, 57), Вальверде, Кроос (Браим Диас, 70), Модрич (Хоселу, 46), Камавинга (Тчуамени, 57), Васкес (Начо, 57), Беллингем, Родриго.

Огоҳлантиришлар: Модрич (45), Хименес (45), Менди (67), Беллингем (90).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90+3. Депай томонидан йўлланган зарба бироз ноаниқ кўриниш олди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

86. "Атлетико" таркибида яна икки ўзгариш содир бўлди.

82. Депай Мората ўрнига учрашувни якунлаб қўядиган бўлди.

78. Диаснинг зарбасидан сўнг Облак сейв амалга оширди.

75. Мендининг узатма аралаш зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.

70. Рюдигер олисдан ўз омадини синаб кўрди, унинг уриниши ҳам Тчуамениникига ўхшаб кетди.

67. Менди рақибга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди.

64. Тчуаменинг олисдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

62. Родригодан хавфли зарба, аммо Савич тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

57. "Реал" биратўла учта ўзгаришга қўл урди.

54. "Атлетико"дан яна бош билан зарба! Тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди. 

50. Алабанинг бурчакдан узатмаси юқорига керагича кўтарилмади, шу боис мезбонлар осонлик билан тўпни қайтарди.

46. ГОЛ! Мората "Атлетико"нинг биринчи голини кўролмай қолганлар учун такрорий ижро намойиш этди ва бош билан рақиб дарвозасига тўп киритди!


46. Иккинчи бўлим бошланди. Биринчи бўлимни кўнгилдагидек ўтказа олмаган, устига-устак ҳакам томонидан огоҳлантирилган Модрич захирага олинди. Унинг ўрнига ҳужумчи Хоселу туширилди. Ўз навбатида, "Атлетико"да ҳам алмаштириш: Витсель Кокега дам берди. 

Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. Родригога нисбатан қўполлик ишлатган Хименес огоҳлантирилди.

44. "Реал" ҳисобни тенглаштирди, аммо ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилганини маълум қилди. Ҳакамнинг қарорига қўшилмаган Модричга сариқ карточка кўрсатилди.

40. Кроосдан яна бир зарба, бу сафар Облак ҳушёрликни йўқотмади.

35. ГОЛ! Кроосдан супергол! Германиялик ярим ҳимоячи рақиб жарима майдонидан қайтган тўпни ўзига қулай тарзда тўғрилаб олди ва Облак дарвозасининг пастки бурчагини аниқ нишонга олди!


33. Родриго "Атлетико" жарима майдонида рақиб ҳимоячиларини алдаб ўтаётган чоғда йиқитилди, бироқ ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

31. Кепа рақибнинг тезкор ҳужуми натижасида йўлланган зарбани қайтарди.

30. Камавинганинг зарбаси рекошет орқали рақиб дарвозасига кириб кетишига бир баҳя қолди. Бурчак тўпидан кейин эса Вальверди ҳам зарба йўллади, аммо Облак тўпни эгаллаб олди.

28. "Атлетико" учинчи голни уришга яқин келди, аммо сўнгги лаҳзада Васкес хавфни бартараф этди.

26. Меҳмонлар Беллингемни олдинга бошлашди, бироқ у томон узатма аниқ етиб бормади.

22. Модрич бурчак зарбасидан сўнг узатма амалга оширди, бироқ рақиб ҳимоячилари қайтарди. Қайтган тўпга хорватиялик ярим ҳимоячи зарба йўллади, бироқ унинг уринишига аниқлик етишмади.

18. ГОЛ! Бу сафар Гризманн бош билан "Реал" дарвозасини ишғол қилди! Қанотдан узатиган тўпни кутиб турган франциялик футболчи очиқ қолдирилди ва у ҳисобдаги фарқни оширди.


15. Алабанинг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"га тегиб, майдонни тарк этди.

14. Эрмосо ўз жарима майдонига яқин нуқтада Камавингани тўхтатиб қолди. "Реал"да қулай стандарт юзага келди.

10. Бурчак тўпидан сўнг Хименеснинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. Мадридликлар ҳимояси негадир суст, айниқса, иккинчи қаватда. 

9. "Атлетико"нинг яна бир тезкор қарши ҳужуми бурчак зарбаси ишланиши билан якунланди.

8. Фран Гарсия чап қанотдан узатма амалга оширишда ўта ноаниқлиқликка йўл қўйди, натижада меҳмонларнинг ҳужуми эрта якунланди.

4. ГОЛ! Мората қанотдан узатилган тўпни бош билан "Реал" дарвозасига жойлаб қўйди!


2. Фран Гарсия "Атлетико"нинг илк ҳужумини бартараф этди. Бурчакдан узатилган тўп ҳам "қаймоқранглилар" томонидан қайтарилди.

1. Учрашув бошланди.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Якшанба оқшомини безаб берадиган Мадрид дербиси гувоҳига айланамиз.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика