Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Ла Лига. 3 та қизил кўрсатилган баҳсда “Атлетико” уйда “Эльче” устидан муваффақиятга эришди (+жадвал ва бугунги ўйинлар) News

Ла Лига. 3 та қизил кўрсатилган баҳсда “Атлетико” уйда “Эльче” устидан муваффақиятга эришди (+жадвал ва бугунги ўйинлар)

Испания чемпионати 15-турида “Атлетико” Мадридда “Эльче”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашув кескин курашларга бой ўтди. 1-таймга қўшиб берилган дақиқаларда рақиб ҳимоячиси Гонсало Верду қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Кейинги бўлим бошида “матрасчилар” аъзоси Марио Эрмосо иккинчи сариқни олди. 86 ҳамда 89-дақиқаларда эса меҳмонларнинг бошқа бир футболчиси Домингос Кина қўполлиги учун 2 бор огоҳлантирилди ва у ҳам ҳакам томонидан баҳсдан четлатилди.

Шу тариқа, Жоау Феликс ҳамда Альваро Моратанинг голлари мадридликларга 3 очко келтирди. Жамоа мазкур муваффақиятдан кейин 27 очко билан 3-ўринга кўтарилди.

"Атлетико" – "Эльче" 2:0 (0:0, 2:0)

"Ванда Метрополитано"

Голлар: 1:0 – 56 Жоау Феликс, 2:0 – 74 Мората.

"Атлетико" – Облак, Савич, Хименес, Эрмосо, Льоренте, Карраско (Регилон, 57), Кондогбиа, Барриос (Коке, 79), Гризманн (Сауль, 79), Мората, Жоау Феликс (Лемар, 66).

"Эльче" – Бадия, Паласиос (Моренте, 83), Бигас, Верду, Диего Гонсалес, Клерк, Маскарель, Гути (Кина, 83), Милья (Фидель, 83), Рохер Марти (Понсе, 69), Бойе (Кольядо, 69).

Огоҳлантиришлар: Рохер Марти (48), Эрмосо (50), Барриос (76), Кольядо (80), Кина (86).

Четлатишлар: Верду (45), Эрмосо (53), Кина (90).

Бугун, 30 декабрь куни тур доирасидаги учрашувлар давом этади.

30 декабрь, жума

21:00, “Хетафе” – “Мальорка”

23:15, “Кадис” – “Альмерия”

23:15, “Сельта” – “Севилья”

31 декабрга ўтар кечаси

01:30, “Вальядолид” – “Реал”

31 декабрь, шанба

18:00, “Барселона” – “Эспаньол”

20:15, “Вильярреал” – “Валенсия”

20:15, “Реал Сосьедад” – “Осасуна”

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика