Latest news

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  0 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  5 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  17 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  16 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  7 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  380 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

Ла Лига 26-тур превьюси News

Ла Лига 26-тур превьюси

Tags :  Ла Лига
Испания чемпионати 26-тур учрашувлари борасида фикр юритамиз.

Ла Лига коронавирус сабаб қолдирилмади ёки ўйинлар бекор қилинмади ва бизни хурсанд қилишда давом этади. 

Бу ҳафта бизни қатор қизиқарли ўйинлар кутиб турибди. Топ-4 ва умуман еврокубокларга йўлланмалар учун кураш ҳал қилувчи палласига етиб келмоқда. Кураш кимнинг фойдасига якунланиши борасида бир нарса дейиш қийин ҳозирги вазиятда. "Атлетико" ўзига келган бўлса, Смолов элитада қолиш учун курашаётган "Сельта"га умид бағишлаганек. 

Турнинг марказий учрашуви "Эл-класико" ҳақида алоҳида гаплашамиз.

Тур интригалари

Смолов ва "Сельта" хавфли зонадан узоқлашишда давом этади

Примера "подвалида" анчайин кескин кураш кечмоқда. "Сельта" етакчиси Аспас жамоага Смолов келгач, зарур эркинлик ва қўллаб-қувватлашни ҳис қилмоқда. Буни унинг ўйинидан ҳам сезиш қийин эмас. Яго яна "Сельта"ни ортидан эргаштирмоқда ва жамоа энди жон сақлашда яхши имкониятларга эга бўлиб олди. Навбатдаги учрашувни "Сельта" сафарда "Гранада"га қарши ўтказади. Андалусияликлар "Осасуна"ни тор-мор этишди ва энди шу ишни навбатдаги турда ҳам амалга ошириш ниятидалар.

Мағлубият "Сельта"ни яна ўша чуқурга қайтариб тушириб юборади ва кураш янада қийинлашади. "Мальорка" бор йўғи 2 очкога ортда қолаётган бўлса, "Эспаньол" ҳам айнан Ла Лигада қолиш учун Европа Лигасидан секингина чиқиб кетди. Испанияда кураш нафақат жадвалнинг юқори қисмидагилар ўртасида бўлаяпти, балки энг пастдагилар ҳам бор кучлари билан ҳаракат қилишмоқда.


"Атлетико" ўзига келди-ми?


"Атлетико"ни ҳисобдан чиқарганлар нақадар шошқалоқлик қилишганини тушуниб етишаётган бўлса ажабмас. Жамоани ким бошқараётганини ёдга олсак кифоя. Шунчаки аввалги ўйинларда "матрасчилар"га яратилган вазиятлардан фойдалана олмаслик панд бераётганди. Кўплаб жароҳатларга қарамай, жамоа ўшанда ҳам анчайин кучли футбол намойиш қилаётганди.

Ҳозир Диего Симеоненинг бир нечта шогирди жароҳатидан фориғ бўлиб, сафга қайтди. Фақатгина Лемар умумий гуруҳда шуғулланмаяпти, Диего Коста индивидуал дастур бўйича машғулот олиб бормоқда. Қолган ҳамма жамоа Чемпионлар Лигаси йўлланмасини эртароқ қўлга киритиши учун бор кучини беришга тайёр. "Атлетико" бу курашда шубҳасиз фаворит. "Индейслар" рақобатчилари стабил ўйин кўрсата олмаётган бир паллада вазиятдан унумли фойдаланиб қолишмоқда. Олдинда "Эспаньол" ва "Севилья"га қарши ўйинлар, ҳамда мадридликлар бу ўйинларда максимал очко тўплай олишса, бевосита рақибларидан бирига ҳам зарба берган бўладилар.

"Атлетико" таркибдагилар соғ бўлса ва жамоа хаёли бўлинмаса, қандай кучга эга бўлишини Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби "Ливерпуль" ва чемпионат ўтган турида "Вильярреал" ўзларида ҳис қилиб улгуришди. Ҳозирча, воқеалар ривожи "Атлетико"нинг янада кучайиб, ўйинини яхшилаб боришига қараб кетмоқда. Симеоне жамоаси билан улар яхши спорт формасида бўлмаганда ҳам курашиш осонмас, ортиқча муаммолар бўлмаганда эса бу янада қийинроқ.


Еврокубок йўлланмалари учун кураш ҳал қилувчи палласи

Чемпионлик пойгаси алоҳида масала, лекин ундан кейинги ўринлар учун муросасиз кураш давом этмоқда. Примере Ла Лигада чиндан кучли ва еврокубокларда муносиб иштирок эта оладиган клублар етарли. ЕЧЛ ва Европа Лигаси йўлланмалари учун курашаётганлар рўйхатида "Атлетико"ни кўрмасдик, сўнгги йилларда улар учинчи ўринни ортиқча қийинчиликсиз эггалашаётганди, лекин "индейслар" йўқ жойдан ўзларига муаммолар пайдо қилишди ва Чемпионлар Лигасидан четда қолиб кетишлари мумкин. Амалда бундай бўлиши қийину, математик жиҳатдан бунинг ҳали имкони бор.

Бироқ уларсиз ҳам эътиборга лойиқ жамоалар мавжуд. Биринчи навбатда "Реал Сосьедад"ни қайд этиш лозим. Жамоа жуда яхши спорт формасига кириб олди ва рақиб гранд жамоалардан бўлса ҳам, чўчимай, олға бормоқда. Кечаси "Сосьедад" ғалаба қозонди ва 43 очко билан "Атлетико" ва "Севилья"га етиб олди, ҳали жамоанинг захирада яна битта ўйини бор.

"Севилья" ва "Хетафе" ҳам ЕЧЛ йўлланмасидан умид қилишмоқда. "Севилья"нинг бундай иштироки у қадар ажабдантирмасада, Бордалас шогирдлари бу қадар юқори ўринлар учун курашиши бироз кутилмаган ҳолат. "Хетафе" ўтган мавсумдагиданда яхшироқ иштирок этишмоқда ва натижани яхшилаш ниятидалар. Ваҳоланки, ўша натижа клуб тарихидаги энг яхши иштирок бўлганди. Ҳар икки клуб қийин, аммо енгиш мумкин бўлган рақиблар билан куч синашади ва мағлуб бўлган тақдирда, кўп нарса йўқотиши ҳеч гап эмас. 


Испания чемпионати. 26-тур

Реал Сосьедад - Вальядолид 1:0

Эйбар - : - Леванте        

Валенсия - : - Бетис        

Леганес - : - Алавес        

Гранада - : - Сельта        

Севилья - : - Осасуна        

Атлетик Бильбао - : - Вильярреал        

Эспаньол - : - Атлетико Мадрид        

Мальорка - : - Хетафе        

Реал Мадрид - : - Барселона


Нейтрал мухлисларни муросасиз курашларга бой ўйинлар кутиб турибди.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика