Latest news

19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  7 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  22 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  28 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  27 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  22 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11

КХДР бош мураббийи: "Ўзбекистонлик футболчилар индивидуал томонлама кучли" News

КХДР бош мураббийи: "Ўзбекистонлик футболчилар индивидуал томонлама кучли"

Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан сўнг меҳмонлар устози матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйлайманки, бугун ҳар икки жамоа ҳам яхши ўйин намойиш этди. Ўзбекистон баҳсда кучлироқ кўринди. Айтишим лозимки, жамоамиз йиғилганига энди 20 кун бўлди. Умуман олганда ўйин яхши ўтди", - деб сўз бошлади кореялик мураббий.


-Ўтказиб юборилган дастлабки иккита голни қандай изоҳлайсиз?

-Айтиш мумкинки, стадиондаги атмосфера футболчиларга босим ўтказди. Биз ўйиндан-ўйинга футболчиларимизнинг маҳоратини ошириб борамиз. 


-2010 йилда КХДР жуда яхши таассурот қолдирганди. Ўшандан кейин жамоа ўсиши кутилганди. Бироқ, пасайиш юзага келди. Бунга сабаб нима?

-Бизда ёш футболчиларнинг ривожланиш жараёни кўнгилдагидек кечмади. 2010 йилдан сўнг кўп кучли футболчиларимиз билан хайрлашдик. Бунга айнан шу сабаб бўлиши мумкин. 


-Бугунги ўйиндан келиб чиқиб, Ўзбекистон терма жамоасининг энг кучли томони нимада деб ўйлайсиз?

-Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиларининг индивидуал маҳоратларини алоҳида қайд этиб ўтган бўлардим. 


Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика