Latest news

19:30Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" 0:0 (матнли трансляция)  5 19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  0 19:03"Металлург" - "Навбаҳор" 0:1. Матнли трансляция  36 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2 18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  6 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  4 18:10Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 0:0 (онлайн ҳисоб)  5 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  14 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  13 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  15 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  14 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  3 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  1 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0

КХДР аёллар терма жамоаси бош мураббийи Японияга қарши ўйиндан сўнг йиғлаб юборди News

КХДР аёллар терма жамоаси бош мураббийи Японияга қарши ўйиндан сўнг йиғлаб юборди

Шунингдек, у жанубий кореялик журналистга ўз мамлакатининг номини тўғри айтиши лозимлигини уқтирди.

Япония аёллар терма жамоаси Корея Халқ Демократик Республикаси (Шимолий Корея)ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди. Жамоалар иштирокидаги илк ўйинда ҳисоб очилмаганди. Жавоб учрашувидан сўнг Шимолий Корея аёллар терма жамоаси бош мураббийи Ри Ю Ил жамоаси Олимпия ўйинларига йўл олмаганидан афсусда эканлигини айтиб, кўзёшларини тия олмади.

Шунингдек, у мазкур учрашувдан аввалги матбуот анжуманида “Шимолий Корея” атамасини ишлатган Жанубий Корея журналистидан норозилигини билдирди.

Мухбир "Шимолий Корея аёллар футбол жамоасининг бунчалик кучли қаршилик кўрсатганига ҳайронман" деган сўзини тугатмасидан туриб, "Кечирасиз, лекин мамлакат номини тўғри айтиш керак. “Биз Шимолий Корея жамоаси эмас, Корея Халқ Демократик Республикаси жамоасимиз”, дея жавоб қайтарган Ри Ю Ил.


Rating: +10   

Comments

+2   
29 feb 23:10:19
Odilbek77
Shimoliy Koreyaga qaytishsa, Kim Chen In ta'zirini berishini bilib yig'laganda, bechora..
+2   
29 feb 23:09:47
Malades
Ким Чен Ын итарадида энди))) шуни уйлаб йиглаган
+1   
29 feb 23:42:40
Аваз Худойқулов
Аёллар терма жамоасини ўйинларини камдан кам мухлис кўрса керак, ундан кўра ўғил болалар нинг 16 ёшлиларни ўйини қизиқроқ кўпчиликда жч ёки олимпия ўйинларида
+1   
29 feb 23:36:21
I.Ro'ziyev
Fanogramma yig'i, Kim ga yaxshi ko'rinish uchun
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика