Latest news

23:15АПЛ. "Лидс" — "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  6 23:09"Ал Файха" — "Ал Насср". Таркиблар маълум  0 23:03Вадим Абрамов: "5 та турдан сўнг ким нималарга қодирлиги кўринади"  1 22:20Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0  1 22:18Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик  40 22:10АПЛ. "Ливерпуль" ва "Вест Хэм" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урди  3 22:03Ислом Исмоилов: "Марушич ҳам, Перица ҳам юқори даражадаги ҳужумчилар"  4 21:35"Боруссия Дортмунд" — "Бавария". "Дер Классикер" учун таркиблар маълум  1 21:28Игорь Суров: "Нефтчи" футболчиларининг маҳорати ўз сўзини айтди  2 21:16Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди  51 21:15"Лидс" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  11 20:55Суперлига. "Локомотив" мавсумни ғалаба билан бошлади, "Сурхон" таслим этилди  5 20:45Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  53 17:17Ковач "Тоттенхем"ни бошқариши мумкин  0 16:41"Манчестер Юнайтед" ҳужумчи Боуэнни сотиб олмоқчи  3

Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас News

Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас

Грузиялик футболчи яна бир мавсум Неаполда қолиб, кейин келажаги ҳақида қарор қабул қилмоқчи.

"La Gazzetta dello Sport"нинг хабар беришича, Хвича Кварацхелия "Наполи"да яна бир мавсум қолмоқчи. Айнан шу йўл билан футболчи янада ўсиб, кейинги даражага чиқмоқчи. Хвичанинг отаси ва агенти ҳам бу фикрни қўллаб-қувватлашмоқда. 

Грузиялик вингер Неаполда ҳозирда 1,5 миллион евро ишлаб топади ва янги 2028 ёки 2029 йилгача мўлжалланган шартномага кўра, йилига камида 4,5 млн евро, бонуслар билан бирга, ишлаб топади. 

Футболчининг ўзи қолиш истагидалигига қарамай, "Наполи" ва Кварацхелиянинг вакиллари ҳали янги шартноманинг моддий томони ҳамда товон пули ҳақидаги банд ҳақида келишиб улгуришмаган. 

Маълумот учун, Хвича “Наполи”га 2022 йилда келиб қўшилганди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Аввалроқ, "Наполи" Виктор Осимхен билан янги шартнома имзолагани ва унда футболчи трансферининг товон пули 120-130 млн евро этиб белгилангани ҳақида хабар берилганди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика