Latest news

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  207 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  2 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  6 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

"Кванжу"ни тарк этиш сабаби, ҳозирги маоши, янги мураббий билан илк суҳбат". Рустам Ашурматов билан интервью News

"Кванжу"ни тарк этиш сабаби, ҳозирги маоши, янги мураббий билан илк суҳбат". Рустам Ашурматов билан интервью

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов куни-кеча "Канвон" клуби билан 2 йиллик шартнома тузди.

Футболчи championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди.

- Нима учун "Кванжу"да қолмадингиз?
- "Кванжу"да қолмаганимга етарли сабаблар келтиришим мумкин. Мисол учун, бош мураббий ўзгарди. Жуда кўп ўйинчилар жамоани тарк этишди. Шу билан бирга клуб олдидаги мақсадлар ҳозирча юқори эмас. Барча сабабларни ҳисобга олган ҳолда бошқа клубга ўтишга қарор қилдим.

- Ушбу клубда ўтган икки йилдан қандай хотиралар қолди?

- "Кванжу"дан жуда ҳам кўп яхши хотиралар қолди. Сабаби икки йил ичида жамоа олдин умуман эришмаган ютуқларга эришди. Ўзим ҳам катта тажриба тўпладим деб ўйлайман. Жамоадошларим билан алоқани сақлаб қолдим, бу клубда ўсишга эришдим деб бемалол айта оламан.

- "Канвон" клубига ўтиш қандай содир бўлди?
- Барчаси оддий бўлди: Бу клубдагилар менинг ўйинларимни кузатишган шекилли, ўзлари алоқага чиқишди ва шартнома таклиф қилишди. Таклифни ўйлаб кўриб розилик бердим.


- "Кванжу" бош мураббийи "Сеул"га кўчиб ўтди. Кўпчилик сизни "Сеул"га ўтасиз деб кутганди...
- Тўғри, балки "Сеул"га ҳам ўтишим мумкин эди, лекин бош мураббийнинг ўзи ҳам бу клубда янги бўлгани учун қийинроқ эди. "Канвон"дан таклиф бўлаётганини айтганимда мураббий менга ишониб қолиб вақт йўқотмаслигим ва таклифга рози бўлишимни айтди.

- "Канвон"да олдинги клубингиздан кўпроқ маош оласизми ёки кам?
- "Кванжу"га келганимда легионер сифатида жуда ҳам кам маошга рози бўлиб келганман. Оллоҳга шукур ўйинларим "Канвон" клубига ёққан шекилли олдинги клубимдан кўпроқ маош таклиф қилишди. Лекин бу клубга фақат пул учун эмас футболчи сифатида янада ўсиш учун келдим. Олдимда араб клубларидан ва бошқа жамоалардан таклифлар бор эди, лекин савия жиҳатидан пастроқ эди.

- "Канвон" К1 Лигада энг юқориси 6-ўринни олган экан. 2021 йилда клубнинг мақсади қандай?

- Тўғри айтдингиз бу клуб ўртамиёна эди. Лекин 2021 йилда жамоа олдига катта мақсадлар қўйилган, "Канвон"ни танлашимга айнан шу омил ҳам катта роль ўйнади. Олдин бу жамоада легионерлар жуда кам бўларди. Ҳозир мен билан бирга 3 нафар легионер бор, яна бир легионер яқин вақт ичида жамоага қўшилади. Бу йил "Канвон" юқори ўринлар учун курашмоқчи.

- Клуб сиздан ташқари жуда кўп янги футболчиларни харид қилди. Жамоа янгидан қуриляптими?
- Ҳа, юқорида айтганимдек жамоада мақсадлар ўзгарган. Легионерлар ташқари кўплаб яхши савиядаги маҳаллий футболчилар билан шартнома тузилди.


- Бош мураббий билан илк суҳбатингиз нималар ҳақида кечди?
- Биринчи навбатда мураббий ҳозирги ҳолатим ҳақида қизиқди. Сўнгги бор қачон расмий ўйинда майдонга тушганим ва машғулот ўтказганимни сўради. У жамоага тезда киришиб кетишимга ишонишини маълум қилди.

- Жанубий Кореянинг жанубий қисмидан шимолий қисмига кўчиб ўтдингиз. Фарқ сезилмаяптими?
- Деярли ҳеч қандай фарқ сезилгани йўқ, фақат шаҳарлар бошқа-бошқа холос. Канвон курорт шаҳар ҳисобланади, атрофи тоғ ва денгиз билан ўралган.

- Клуб уй олиб бердими ёки меҳмонхонада яшаяпсизми?

- Ҳа, клуб уй берган, лекин айни пайтда мавсумолди йиғинда қатнашаётганимиз боис барчамиз битта меҳмонхонада яшаяпмиз.

- Оилангизни Кореяга олиб бориш учун шароит борми?
- Албатта шароит бор, лекин ҳозирги кунда Жанубий Корея ҳукумати хорижий фуқаролар учун виза беришни тўхтатган. Бу тақиқ олиб ташланиши билан оиламни олиб келиш ниятим бор.

- Клуб янги мавсумга қаерда тайёргарлик кўрмоқда?

- Янги мавсумга Пусан шаҳрида йиғин ўтказаяпмиз. Сабаби дунёда ҳукм сураётган пандемик вазият туфайли Жанубий Кореяга бошқа давлатдан келган ҳар қандай фуқаро икки ҳафталик карантинда бўлиши шарт.
 

Нарзулла суҳбатлашди

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика