Latest news

19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  10 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  37 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1

Кунде "Барселона"га ўтмоқчи эканлигини клуб раҳбариятига маълум қилди News

Кунде "Барселона"га ўтмоқчи эканлигини клуб раҳбариятига маълум қилди

Жюль Кунде "Севилья"дан "Барселона"га ўтмоқчи.

Манбанинг хабарига кўра, "Челси" ва "Ньюкасл" 90 миллион евро товон пули тўлашга тайёр бўлганига қарамай, марказий ҳимоячи инглиз клублари билан музокараларни тўхтатган ҳамда "Севилья" раҳбариятига "Барселона"га ўтишни истаётганини айтган.

Хави ҳам француз футболчисини жамоасида кўрмоқчи. Мураббий бу ҳақда аллақачон "Барса"нинг техник бўлими ва клуб президенти Жоан Лапортни хабардор қилган. Агар “Севилья” билан келишув муваффақиятсизликка учраса, “Барса” “Наполи”дан Калиду Кулибалини сотиб олишга ҳаракат қилади.

"Барселона" Кунде учун устувор вариант ҳисобланади. Каталония клуби “Севилья” Жюлни 65-70 миллион еврога сотишга тайёр эканлигини билади, шу боис "кўк-анорранглилар" Андалусия клуби эгаларининг талабларини камайтиришга ҳаракат қилади. Келишувга ўнг қанот ҳимоячиси Сержиньо Дест ёки ярим ҳимоячи Франсишку Тринкау киритилиши мумкин.

23 ёшли ҳимоячи ўтган мавсумда "Севилья" сафида барча турнирларда 44 та ўйинда майдонга тушди. 




Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика