Latest news

16:30U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси – Ўзбекистон (матнли трансляция)  34 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:53"Комо" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  6 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  2 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  25 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0 12:32Ван Дейк "Реал"га йўл олиши мумкин  3 12:01"Барселона" "Манчестер Сити" вингерини харид қилиши мумкин  1 11:37"Реал" 39 ёшли Модрич билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиришга тайёр  5 11:10"Челси"нинг янги мақсади маълум  3

Кундалик: Ўзбекистон номли орол, миллиардерларнинг омадсизлиги ва Дубайдаги мусобақа атмосфераси News

Кундалик: Ўзбекистон номли орол, миллиардерларнинг омадсизлиги ва Дубайдаги мусобақа атмосфераси

БААда бошланган Осиё Кубогидаги кундаликнинг биринчи қисми менинг (Жасур Асланов) чекимга тушди.

Чунки камина ушбу мамлакатга биринчилардан етиб борадиган сайтимиз вакилларидан бири эдим.

Биринчи марта бошқа мамлакатга йўл олаётганим ва илк бор самолётда учаётганим туфайли Интернетда ўзим учун керакли бўлган маълумотларни изладим. Бу жараёнда Дубайда Ўзбекистон номли орол борлигини билим олдим. The World деб номланган сунъий "ер шари"да мамлакатимиздан ташқари, бошқа давлатлар номи берилган ороллар ҳам бор экан. Айни дамда ушбу "мамлакатлар"да қурилиш ишлари давом этяпти. Уларни турли миллионер ва миллиардерлар харид қилишмоқда.

Шундай қилиб, Москвага учиб кетдим, чунки чиптам аввал Россия пойтахтига, кейин эса Дубайга расмийлаштирилган эди. Тошкент-Москва-Дубай йўналишидаги парвоз чоғида миллионер ва миллардерлар рўйхати эълон қилинадиган журналларни мутолаа қилдим, чунки самолётда телефон билан вақтни ўлдириш қийин. Журналда "Краснодар" эгаси, россиялик миллиардер Сергей Галицкий нега "Магнит" номли дўконлар тармоғини икки баравар арзонга сотгани, "Анжи" клубининг собиқ эгаси Сулейман Керимовнинг Франциядаги саргузаштлари ҳақида қизиқарли мақолаларни завқ билан ўқидим. 

Шундай қилиб, Тошкент вақти билан тунги 23:00да сайтимиз раҳбарларидан бири Ғайрат (Хасбиулин) ака билан дунёнинг энг машҳур шаҳарларидан бири Дубайга етиб келдик. Январнинг 7-куни старт бошланди. Стадион олдидан ўтмасангиз, Дубайда Осиё Кубоги ўйинлари ўтаётганини сезмайсиз. Фақатгина арена олдида Осиё Кубоги бўлаётган байроқларни учратасиз.

Дубайдаги "Ал Мактум" стадионида жойлашган аккредитациялаш марказини топиш учун аренани 2 марта айландик. Стадион дарвозалари олдида турган ходимлар бизни гоҳ у, гоҳ бу дарвозага юбориб тушунмовчилик юзага келтиришди. Инглиз тилини маълум даражада тушунаман, аммо жавоб бериш керак бўлса... Ғайрат ака инглиз тилини жуда яхши билгани ва музокараларга уста бўлгани учун қийналмадим, ОФК ходимлари билан муаммолар ҳал бўлди. Ниҳоят, бейжикларни олиб стадионга кирдик ва медиа марказда қўшниларимиз - Қирғизистон терма жамоасининг Хитойга қарши учрашувини томоша қилдик.

Ҳисобда олдинга чиқиб олган қирғизлар, ғалабани сақлаб қола олишмади. Менимча, уларга бундай турнирларда иштирок этиш тажрибаси етишмади. 

Осиё Кубоги. Хитой - Қирғизистон (ВИДЕО)

Бугунги кунни Жанубий Корея - Филиппин учрашуви билан якунлаймиз. Баҳс бўлиб ўтадиган "Ал Мактум" стадионига кирганингизда мухлислар учун махсус фан зона яратилган. У ерда болалар ва катталар кўнгилочар ўйинлар билан шуғулланиб, учрашувгача бўлган вақтни ўша ерда ўтказиши мумкин.





Жанубий Корея ҳамда Филиппин терма жамоалари ўртасида ўтказилаётган баҳсга ташриф буюрган мухлисларнинг сони кўп бўлмасада, ўз ватанидан севимлиларини қўллаш учун келганлар етарлича.





Кореяликлар ўйинни фаол бошлашди, аммо Филиппин терма жамоаси гол уриш учун биринчи бўлимда ажойиб имкониятга эга бўлди, аммо дарвозабон Ким Сеунг Гю хавфни бартараф этди. Ушбу учрашувни Жанубий Кореядан томоша қилаётган мухлислар учун 3 нафар шарҳловчи хизмат қилди. Қулоқчинли тўртинчи киши эса уларга тезда керакли маълумотларни бериб турди.


Медиа трибуна ёнгинасида Филиппин терма жамоаси футболчиларидан бирининг оиласи ўйинни томоша қилаётган экан.

Учрашув 1:0 ҳисобида Жанубий Корея терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Кореяликлар маҳорат эвазига рақибни мағлуб этишди.

Бир неча дақиқа олдин "Championat.asia"нинг қолган вакиллари ҳам Дубайга етиб келишди. Сайтимизни кузатишда давом этинг.

Author : Aslanov Jasurbek
Rating: +38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика