Куман: "ПСЖ билан имкониятларимиз тенг" News

Куман: "ПСЖ билан имкониятларимиз тенг"

"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман Чемпионлар Лигаси 1/8 финалига ташланган қурьа натижалари ҳақида гапирди. Хабар берганимиздек, унинг жамоаси нимчорак финалда ПСЖ билан куч синашади.

"Осон рақиб бўлмаслигини тушунардик. Аммо мен ҳар 2 жамоанинг имкониятларини тенг баҳолайман. Биламан, "Пари Сен-Жермен" - бу кейинги босқичга чиқишни, турнирда ғалаба қозонишни истайдиган жамоа, лекин биз ҳам шуни хоҳлаймиз", - деди Куман "кўк-анорранглилар" матбуот хизматига.

"Барселона" ва ПСЖ клублари ўртасидаги 1-ўйин 16 февраль куни Испанияда, жавоб учрашуви 9 март куни Францияда ўтказилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика