Куман: "Барселона" учун Голландия билан шартномани бекор қилишим мумкин"
03 nov 2019 17:12
News
Куман: "Барселона" учун Голландия билан шартномани бекор қилишим мумкин"
Голландия терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куманнинг сўзларига кўра, унинг шартномасида "Барселона" учун жамоани тарк этиш мумкинлиги кўрсатилган.
"Бу маълумот тасодифан Нико Ян Хугма (Голландия футбол федерацияси вакили) оғзидан чиқиб кетди. У ҳамма билади деб ўйлаган бўлса керак.
Шартда фақат "Барселона" номи ёзилган ва агар таклиф бўлса, фақат Евро-2020дан сўнг уни кўриб чиқишим мумкин. Ҳозир ҳеч қаерга кетмайман.
Европа чемпионатидан сўнг Федерация турнирда ёмон иштирок этганимизни айтса, йўлларимиз айрилиши мумкин.
Аммо мен фақат битта клубга кетаман. Голландия терма жамоасини бошқа жамоа учун тарк этмайман. "Барселона" - орзуимдаги жамоа" - дейди Куман.
Link :
Source : Fox Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments