Latest news

11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  0 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  5 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  7 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  18 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  8 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  18 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  8

"Куала-Лумпур Сити" бош мураббийи: "Босим ҳис қилмаяпмиз. Аксинча, эртага мезбон "Сўғдиёна"да босим бўлади" News

"Куала-Лумпур Сити" бош мураббийи: "Босим ҳис қилмаяпмиз. Аксинча, эртага мезбон "Сўғдиёна"да босим бўлади"

ОФК Кубоги Ҳудудлараро финали доирасидаги "Сўғдиёна" – "Куала-Лумпур Сити" учрашувидан олдин меҳмонлар устози Боян Ходак ва жамоа сардори Пауло Жозуэ иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Биз аслида катта клуб эмасмиз. Аввало, гуруҳ босқичидан чиқишни мақсад қилгандик. Мана шу босқичгача етиб кела олдик. Босим ҳис қилмаяпмиз. Аксинча, мезбон жамоада босим бўлади. Бу эса бизга қўл келиши мумкин", – дея гап бошлади хорватиялик мутахассис.

"Эртанги ўйинда бизга жуда қийин бўлиши аниқ. Бу жамоа аввал тўқнаш келган жамоаларимиздан фарқ қилади. Шундай бўлса-да, мураббийимиз айтганидек, яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Об-ҳаво, майдон... Умуман ҳар хил шунга ўхшаш масалаларга қарамасдан, ижобий натижани қўлга киритишга бел боғлаганмиз", – деди бразилиялик футболчи.

- Мураббийга савол. "Сўғдиёна"ни ўрганиб чиққанингиз табиий. Рақибнинг айнан қайси жиҳатларини кучли деб ҳисоблайсиз ва бунга шогирдларингизни тайёрлай олдингизми?

- Яхши савол бўлди. Аввало, икки лига ўртасидаги фарқни айтиб ўтиш лозим. Ўзбекистон Суперлигаси Малайзияникидан кучлироқ. Аммо ҳозирги ҳолатда "Сўғдиёна" билан тенг кучли рақибмиз деб ўйлайман. Чунки ҳаммасини таҳлил қилиб чиқдик. "Сўғдиёна" ҳам, биз ҳам турнир жадвалида ўрта поғоналарда боряпмиз. Ўйин услубларимиз ҳам деярли бир хил – босим қилган ҳолда футбол ўйнаш. Баъзи бир ўйинчиларни ажратиб кўрсатадиган бўлсам. Булар – Шоҳруз Норхонов, Жасур Ҳасанов ва Марко Колакович. Шоҳруз ҳозир ОФК Кубоги тўпурарларидан бири. Эртага уларга қарши албатта бошқачароқ тайёргарлик кўрамиз. Яна битта нарсани айтиб ўтишим керак. Эҳтимол, эртага чиройли ва мазмунли ўйин кўрмаслигимиз мумкин. Икки жамоанинг ҳам мақсади – финалга йўл олиш.  

- Футболчига савол. Сиз худди Жасур Ҳасанов сингари тўпурар бўлиб турибсиз. Эртанги ўйин сиз учун персонал аҳамиятга эгами?

- Йўқ. Ким гол уришини фарқи йўқ. Асосийси, жамоа ғалабасиз. Жамоада мендан ташқари ҳам яхши ҳужумкор футболчилар бор. Чорак финал ва ярим финал ҳам буни кўрсатди.

- Мураббийга савол. Сиз бунгача бу зона (ҳудуд)да, яъни Марказий Осиё жамоаларига қарши ўйнамагансиз. Бу жамоага қандай таъсир қилиши мумкин?

- Тўғри. Марказий Осиёга келмаганмиз. Шу боис ерга 3 кун олдин келдик. Сабаби Малайзия бу ернинг ҳавоси бошқача. Малайзияда намли об-ҳаво, бу ерда эса нисбатан совуқ об-ҳаво ҳукм суради. Лекин совуқ бўлса ҳам, чидаса бўладиган даражада. Бир неча кун олдин келганимиз бизга фойда беради.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика