Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади
10 sep 08:40
News
Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади
Португалия сардори Криштиану Роналду ЖЧ-2026 Европа саралаш босқичи доирасида Венгрияга қарши ўйинда (3:2) пеналтини голга айлантириб, ўз номини тарихга ёзди.
Бу гол билан 40 ёшли Криштиану жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўзининг 39-голини урди ва худди шундай голлар сони бўйича гватемалалик Карлос Руиснинг рекордини такрорлади. Учинчи ўринда Аргентина терма жамоасининг юлдуз Лионел Месси жойлашган бўлиб, унинг ҳисобида 36 та гол бор.
Роналду Португалия терма жамоасида 18 ёшида дебют қилган. Бу 2003 йилнинг 20 августида Қозоғистон билан ўртоқлик учрашувида (1:0) содир бўлганди. Ҳужумчи терма жамоадаги илк голини Евро-2004 гуруҳ босқичида Грецияга қарши ўйинда (1:2) киритган.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments