Latest news

22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  1 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  3 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  19 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  4 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1

Криштиану Роналду: "Ҳозир "Юве"да қолиш ёки қолмаслигим муҳим эмас" News

Криштиану Роналду: "Ҳозир "Юве"да қолиш ёки қолмаслигим муҳим эмас"

"Ювентус" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Турин клубидаги келажаги тўғрисида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен 18 ёшимдан буён энг юқори даражада ўйнайман, ўзим ҳақимдаги миш-мишлар мени ташвишлантирмайди. "Ювентус"да қолишим ёки кетишим ҳозирги пайтда энг муҳими эмас. Бор эътиборимни терма жамоамга қаратганман, чунки бундай даражадаги турнирлар ҳар куни ўтказилавермайди.

Бу менинг бешинчи Европа чемпионатим, лекин ўзимни худди илк Евро'даги каби ҳис қиляпман. Биз ҳозир 2016 йилга қараганда ёшроқ жамоамиз. Беш йил олдингидан яхшироқ ёки ёмонроқ даражада эканлигимизни фақат рақобат кўрсатиб беради. Индивидуал даража жиҳатдан ўн йил олдинги Роналдуга ўхшамайман", – дея таъкидлайди форвард.

Олдинроқ 36 ёшли португалиялик ҳужумчи ёзги трансфер ойнасида Турин клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Футболчига "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда. Аммо ҳеч бир клуб Роналдуга ҳозирда "Ювентус"да оладиган маошни тўлашга тайёр эмас (бир мавсум учун 31 миллион евро).

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика