Криштиану "Аякс"га қарши ўйнамаслиги мумкин. УЕФА Роналдуга нисбатан иш очди
18 mar 2019 16:30
News
Криштиану "Аякс"га қарши ўйнамаслиги мумкин. УЕФА Роналдуга нисбатан иш очди
"Ювентус" ҳужумчиси Кришитану Роналду "Атлетико"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувидаги (3:0) ҳаракати учун УЕФА томонидан жазоланиши мумкин.
Ташкилот расмий сайтида ёзилишича, футболчига нисбатан интизом иши очилган. Текширув натижалари 21 март куни эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик баҳс охирида "Атлетико" устози Диего Симеоненинг биринчи учрашувда қилган ишини такрорлаган эди.
УЕФА бу ҳаракат учун Симеонега 20 минг евро жарима солган.
Link :
Source : UEFA
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments