Latest news

23:02"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар билан танишинг  2 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  4 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  10 21:45ЦСКА - "Рубин". Кимлар асосий таркибда?  8 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  17 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  9 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  11 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  55 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  10 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1

Кримец қайтди, Ўзбекистон МТЖнинг Қирғизистон билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ News

Кримец қайтди, Ўзбекистон МТЖнинг Қирғизистон билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ

Эртага, 9 ноябрь санасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Бугун Вадим Абрамов бошчилигидаги терма жамоамиз қўшниларимизга қарши баҳс олдидан сўнгги машғулотни ўтказди. "Жар" стадионининг захира майдонида ўтган машғулотдан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Фото: Толибжон Қосимов

Жароҳат сабаб кечаги машғулотни ўтказиб юборган Егор Кримец яна умумий гуруҳга қайтди.


Афсуски, Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари умуман бошқа-бошқа майдонларда ўйин олди машғулотини ўтказишди. Шу сабаб ўзимизнинг жамоа машғулотини суратга тушириб бўлгач тўғри "Бунёдкор" академияси майдони сари "чопдик". Аммо, лекин, бироқ... Қирғизистон терма жамоаси вакилларидан бири борганимиз ҳамон олдимизга келиб машғулотнинг биринчи 15 дақиқалиги тугаганини ва жараённи расмга олишимиз мумкин эмаслиги айтиб узр сўради. Ҳа, икки жамоанинг машғулоти ярим соат оралиқ билан бошланди ва иккита майдонда ўтди. Бундай ҳолатда ҳеч қанақасига бир машғулотдан иккинчисига улгуриб етиб бориб бўлмайди.


"Жар" стадионининг захира майдонида ўтган машғулотдан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика