Latest news

Коста-Рика бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мутлақо бошқа жамоани кўрасиз" News

Коста-Рика бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мутлақо бошқа жамоани кўрасиз"

Коста-Рика бош мураббийи Луис Фернандо Суарес Ўзбекистонга қарши бўлажак учрашув ҳақида фикр билдирди.

"Жанубий Корея йиғинига олиб келинган 26 нафар футболчимизнинг барчаси майдонга тушиш имкониятига эга. Шу боис, эртага Жанубий Кореяга қарши ўйин билан таққослаганда мутлақо бошқа таркибни тақдим этамиз. 

Ўйлашимча, шундай қилсак, адолатдан бўлади. Қолаверса, бу биз учун муҳим, сабаби ҳар бир футболчининг имкониятини кўриш ва уларнинг ҳолатини кўздан кечириш лозим. 

Шунингдек, мен ўз услубимни яратишим ҳамда таркибни аниқлашим учун энг яхши йўл — бу уларнинг рақибларга қарши ўйинларини кузатиш", – деди Суарес.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Коста-Рика ўртасидаги назорат беллашуви эртага Тошкент вақти билан 11:00 да старт олиши режалаштирилган.

Хуан Пабло Варгас: "Ўзбекистон билан учрашув осон ўтмаслиги аниқ"

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика