Latest news

08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  3 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  5 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  11 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  6 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  219 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  9 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  8 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  1 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4

Коста-Рика бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мутлақо бошқа жамоани кўрасиз" News

Коста-Рика бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мутлақо бошқа жамоани кўрасиз"

Коста-Рика бош мураббийи Луис Фернандо Суарес Ўзбекистонга қарши бўлажак учрашув ҳақида фикр билдирди.

"Жанубий Корея йиғинига олиб келинган 26 нафар футболчимизнинг барчаси майдонга тушиш имкониятига эга. Шу боис, эртага Жанубий Кореяга қарши ўйин билан таққослаганда мутлақо бошқа таркибни тақдим этамиз. 

Ўйлашимча, шундай қилсак, адолатдан бўлади. Қолаверса, бу биз учун муҳим, сабаби ҳар бир футболчининг имкониятини кўриш ва уларнинг ҳолатини кўздан кечириш лозим. 

Шунингдек, мен ўз услубимни яратишим ҳамда таркибни аниқлашим учун энг яхши йўл — бу уларнинг рақибларга қарши ўйинларини кузатиш", – деди Суарес.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Коста-Рика ўртасидаги назорат беллашуви эртага Тошкент вақти билан 11:00 да старт олиши режалаштирилган.

Хуан Пабло Варгас: "Ўзбекистон билан учрашув осон ўтмаслиги аниқ"

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика