Latest news

19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  0 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  21 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  2 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  5 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  65 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1

Коста-Рика бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мутлақо бошқа жамоани кўрасиз" News

Коста-Рика бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мутлақо бошқа жамоани кўрасиз"

Коста-Рика бош мураббийи Луис Фернандо Суарес Ўзбекистонга қарши бўлажак учрашув ҳақида фикр билдирди.

"Жанубий Корея йиғинига олиб келинган 26 нафар футболчимизнинг барчаси майдонга тушиш имкониятига эга. Шу боис, эртага Жанубий Кореяга қарши ўйин билан таққослаганда мутлақо бошқа таркибни тақдим этамиз. 

Ўйлашимча, шундай қилсак, адолатдан бўлади. Қолаверса, бу биз учун муҳим, сабаби ҳар бир футболчининг имкониятини кўриш ва уларнинг ҳолатини кўздан кечириш лозим. 

Шунингдек, мен ўз услубимни яратишим ҳамда таркибни аниқлашим учун энг яхши йўл — бу уларнинг рақибларга қарши ўйинларини кузатиш", – деди Суарес.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Коста-Рика ўртасидаги назорат беллашуви эртага Тошкент вақти билан 11:00 да старт олиши режалаштирилган.

Хуан Пабло Варгас: "Ўзбекистон билан учрашув осон ўтмаслиги аниқ"

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика