Latest news

23:40Конференциялар лигаси. "Астон Вилла" — "Олимпиакос" ҳамда "Фиорентина" — "Брюгге" учрашувлари бошланмоқда  0 23:33Европа лигаси. "Марсель" "Аталанта"га қарши, "Рома" эса "Байер" билан куч синашади  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  2 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  23 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  4 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  19 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  6

Коста-Рика бош мураббийи: "Мундиал учун таркибга хатто Кейлор Навас каби футболчилар ҳам кира олмаслиги мумкин" News

Коста-Рика бош мураббийи: "Мундиал учун таркибга хатто Кейлор Навас каби футболчилар ҳам кира олмаслиги мумкин"

Жанубий Корея ҳамад Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги баҳсдан (2:2) сўнг меҳмонлар устози Луис Фернандо Суарес ўйин ҳақида фикр билдирди.

"Бу биз учун муҳим баҳс эди, чунки Қатардаги ЖЧга оз вақт қолди. Жамоам яхши ўйин кўрсатди. Дастлабки дақиқаларда қийналдик, бироқ иккита гол уриб, қониқарли натижа қайд этдик. Бу учрашув орқали жамоамнинг камчиликларини кўриб олдим. Янгиларни синовдан ўтказдим ва улар ўзини яхши томондан кўрсатишди.

Ҳар бир вазиятда ғолиб чиқишга ҳаракат қилдик. Мақсадимиз - дастлабки 20 дақиқада ҳимояда ишончли ўйнаб, қолган вақт давомида тартибли ўйин кўрсатиш эди. Жоэл Кэмпбеллни қўрқмасдан фойдали ҳужумчи дея оламан, унинг ҳаракатлари мени хурсанд қилди. Иккита гол ура олганимиздан мамнунман.

Ёшларимизнинг ўйинига ижобий баҳо бераман. ЖЧга 26 футболчини олиб кетиш керак, шу сабабли асосий таркибга туша олмаганлар ҳам яхши формада бўлиши керак. Шундай ўйинларда ёшларни ишга солсак ЖЧда осонроқ бўлади.

Қатардаги ЖЧ учун якуний таркиб? Бу ҳақида гапиришга эрта. Футболчилар билан яқиндан танишиб олганман, аммо улар мундиал олдидан яхши формада бўлишадими? Хатто Кейлор Навас каби футболчилар ҳам таркибга кирмай қолиши мумкин" - дейди Коста-Рика терма жамоаси бош мураббий Луис Фернандо Суарес.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика