Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  35 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Космин Оларио: "Ўзбекистон жисмонан биздан кучли эди" News

Космин Оларио: "Ўзбекистон жисмонан биздан кучли эди"

Ўзбекистон - Саудия Арабистони (3:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманинг биринчи қисмида Космин Оларио қатнашди.
"Бу мен учун қайғули ўйин бўлди. Бор куч билан ўйнадик, лекин йигитлар кўп хатога йўл қўйишди. Афсуски омадимиз келмади ва чорак финалга чиқа олмадик. Ҳисоб тенглаштирганимиздан сўнг иккита гол ўтказдик. Ўзбекистон жисмоний ҳолат борасида биздан кучли ўйнади, футболчилар охиригача ўйнади ва гуруҳдан чиқди", - деб гап бошлади Оларио.

- Сиз Саудия Арабистони терма жамоасига келганизда барча хурсанд бўлганди...

- Аввало барчаси учун раҳмат. У ерда анчагина яхши ҳаёт кечирдим. Саудия халқига раҳмат айтаман. Сўнгги кунларда Саудия Арабистони футбол федерацияси президенти билан кўп гаплашдик. У ёшларга катта аҳамият бермоқда. Ёшлар ҳали келажакда яхши ўйин кўрсата олишади. Агар жамоага янада кўпроқ ёшлар келса янада кучлироқ ўйин намойиш этамиз.  

- Ёсир Ал Шаҳрони ва Фаҳад Ал Муваллад каби ўйинчилар бугун майдонга тушишди. Нима учун ўтган ўйинда тушмаган футболчиларга имкон бердингиз?
- Менинг тактикам шундай. Кеча ҳам айтгандим. Бу ўйинчилар жамоамиз келажаги ҳисобланади. Уларга ҳам имон бериш керак. Бу мусобақадан сўнг таркибда кўплаб ўзгаришлар бўлади.

- Осиё Кубогида 9та жамоа иштирокни бошлади. 2таси чорак финалга чиқди. Араб жамоаларига нимадир бўлдими?

- Араб жамоаларида ташкилий ишларида камчиликлар бор. Болалар футболига кўпроқ эътибор қаратиш керак.

- Саудия Арабистони терма жамоасидек кучли жамоа кетма-кет иккинчи бор Осиё Кубогида гуруҳда қолиб кетди. Бу Саудия Арабистони учун фожиами?
- Йўқ фожиа эмас. Қаттиқ хафагарчилик бўлди. Клублар кучайса терма жамоа ҳам кучаяди. Муаммолар кўп.

- Ўзбекистон мураббийи асосий таркибда 5та ўзгариш қилди, иккинчи бўлимда яна ўзгариш қилди ва ўша ўйинчи гол урди. Қосимов сизни мағлуб этдими?

- Дуранг бўлиб турганида ҳужумчини алмаштирмоқчи эдик. Лекин у гол ургач режамиз ўзгарди.

- Бугунги ўйинда жуда кўп бор ҳужумга ўтдинглар лекин фойдаси бўлмади. Нима учун?

- Биз дебютдаёқ гол ўтказдик, шу боис мажбур ҳужумга ўтдик. Баъзан ҳужум қовушади, баъзан эса йўқ.

- Бугунги ўйинда ўтказилган голларда Волид Абдуллоҳнинг хатоси бўлдими?
- Волид хато қилди тўғри. Лекин бундай ўйинларда дарвозабонни алмаштириш қийин масала. Мусобақа биз учун тугади, балки кейинги учрашувларда бошқа посбонни синаб кўрарман.

- Терма жамоадаги фаолиятингизни давом эттирасизми ёки клубга қайтасизми?
- Сабаби менинг шартномам фақат мана шу мусобақа учун тузилганди. Қисқа вақт ичида жамоани бирдан кучайтриб юбориб бўлмайди.


Нарзулла Сайдуллаев
Мельбурн
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика