Копа Америка гуруҳ босқичи учун қуръа ташланди
04 dec 2019 14:50
News
Копа Америка гуруҳ босқичи учун қуръа ташланди
Копа Америка-2020 гуруҳ босқичи учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа ўз форматини ўзгартирди. Олдинлари 12та терма жамоаси тўрттадан бўлиб 3 гуруҳга жойлашган бўлса, эндиликда 6та жамоадан 2та гуруҳ бўладиган бўлди.
Колумбия ва Аргентинада бўлиб ўтадиган мусобақага Австралия ва Қатар терма жамоалари таклиф этилган. Гуруҳлардан 4тадан жамоа чорак финалга йўлланма олади.
"A" гуруҳи: Аргентина, Австралия, Боливия, Уругвай, Чили, Парагвай.
"B" гуруҳи: Колумбия, Бразилия, Катар, Венесуэла, Эквадор, Перу.
Очилиш учрашуви 12 июнда, Аргентина ва Чили терма жамоалари иштирокидаги ўйин билан бошланади. Финал эса 12 июлда бўлиб ўтади. Қайд этиш керакки, бу тақвим Евро-2020ники билан бир хил.
Link :
Source : twitter.com/CopaAmerica
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments