Latest news

12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  22 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  3 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0

Конте Азарни "Олтин тўп" учун курашишга чақирди News

Конте Азарни "Олтин тўп" учун курашишга чақирди

"Челси" бош мураббийи Антонио Контенинг фикрича, жамоа ярим ҳимоячиси Эден Азар "Олтин тўп" учун Криштиану Роналду, Лионель Месси ва Неймар билан курашишга қодир.

"Роналду, Месси ёки Неймар каби футболчилар ҳар бир вазият учун чанқоқлиги кўриниб туради. Биринчи голдан сўнг иккинчи, иккинчисидан кейин учинчи голни уришга ҳаракат қилишади. Айнан шу сифат уларни бошқалардан ажратиб туради. Роналду ўтган мавсумда нима ютгани муҳим эмас. У ёки Месси жаҳон чемпионатида мана шу чанқоқ билан иштирок этишади.

Мени буни футболчининг ичидаги "муқаддас олов" деб аташни яхши кўраман, айнан шу нарса туфайли улар гол уриб, ўйинларда ғалабага эришишади. Ҳар биримизнинг ичимизда шундай олов мавжуд. У катта ва кичик бўлади. Оловни ёқа билиш керак. У ёнғинга айланганда, сен Месси, Роналду ёки Неймар каби инсонга айланасан.

Азарда бу гигантлар билан курашиш учун ҳамма нарса бор. У келаси йил "Олтин тўп" номзодлари орасида бўлиши учун ўз ўйинини кучайтириши керак. Унда бунинг учун куч бор, бироқ кучдан тўлиқ фойдаланиш қийин бўлади" - дейди Конте.

2017 йил якунларига кўра, "Олтин тўп" Роналдуга насиб этди, Азар эса 19-ўринни эгаллади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика