Latest news

10:51Поль Погба “Монако“га ўтмайди. Унинг режалари ўзгарди  1 10:23“Арсенал“ Испания терма жамоаси аъзоси билан келишувга эришди (Фабрицио Романо)  2 09:55Элдор Шомуродовга Франциядан ҳам таклиф бор  10 09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  10 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 08:28“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум  7 08:01Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 07:31Суперлига. Бугун 13-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  11 07:20Суперлига. Захирадан тушган Жокичнинг голи "Нефтчи"га уч очко тақдим этди, "Насаф" эса Қашқадарё дербисида "Машъал"ни енгди  2 01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  7 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  19 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  2 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  4 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  2 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  18

Конте: "Англияда рақибга қарши тайёрланиш қийин, Италияда ҳаммаси ўзгача" News

Конте: "Англияда рақибга қарши тайёрланиш қийин, Италияда ҳаммаси ўзгача"

"Челси" бош мураббийи Антонио Конте "Сток Сити"га қарши бўлиб ўтадиган АПЛнинг 29-тур учрашуви борасида фикр билдирди.

"Осон бўлмайди. Бу яхши футболчиларга эга жисмонан кучли жамоа. "Стэмфорд Бриж"да учрашганимизда улар яхши ўйнашган. Ўша баҳсда 4:2 ҳисобида ғалабага эришганмиз, бироқ иккала жамоа ажойиб ўйин намойиш этган. Улар эртанги баҳсга яхши тайёрланишмоқчи. Бизни қийин тест кутиб турибди.

Тўғрисини айтсам, Англияда рақибга қарши кераклича тайёрланиш қийин, чунки сенда у ҳақида етарлича маълумот бўлмайди. Италияда ҳаммаси бошқача, чунки сен рақибинг ҳақида ҳамма нарсани биласан. Бу ерда рақиб қайси схемада ўйнашини, жароҳатланганлар борлигини билиш қийин. Агар ҳужумкор футбол кўрсатиш ёки прессинг уюштириш ниятида бўлсанг, рақиб қайси схемада ўйнашини билиш муҳим" - дейди Конте.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика