Latest news

09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  0 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  1 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  2 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  3 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  4 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  2 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  12 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  9

Константино Вапораки: "Охирги икки мундиалда финалга чиқдик, бироқ ҳозир ҳал қилувчи босқич ҳақида ўйламаяпмиз" News

Константино Вапораки: "Охирги икки мундиалда финалга чиқдик, бироқ ҳозир ҳал қилувчи босқич ҳақида ўйламаяпмиз"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасида Хорватияга қарши ўйиндан сўнг (2:0) Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Константино Вапораки сайтимизга интервью берди.

"Хорватияга қарши чиндан қийин ўйин ўтказдик. Хорватия сўнгги йилларда катта ўсишга эришди. Уларда етук ўйинчилар бор, бироқ биз ўз вазифамизни аъло даражада бажардик. Ҳисобда олдинда бўлсак, ўзимизни янада қулайроқ ҳис қиламиз ва бу ўйинни назорат қилишимизга замин яратади. Натижали адолатли бўлди.

Биз бошқа ўйинларга эътибор бермаймиз, фақатгина ўзимизга диққатимизни қаратамиз. Фақатгина рақиб жамоани ўрганиб, таҳлил қиламиз. Албатта, кўпроқ гол уриб, ғалаба қозониш гашти ўзгача, бироқ 2:0 ҳисобидаги ғалаба ҳам ёмон эмас. Муҳими, кейинги босқич масаласини ҳал қилдик.

Тўғри, биз сўнгги икки мундиалда финалга қадар етиб бордик, бироқ ҳозир ҳал қилувчи босқич ҳақида ўйламаяпмиз, балки босчиқма-босқич ҳар бир рақиб устида бош қотирамиз. Авваллари ҳам шундай анъана бўлган. Финалгача ўйинлар кўп, шу боис ҳозирда фақатгина кейинги босқич ҳақида бош қотиришимиз керак", деди Вапораки.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина чорак финалда Қозоғистонга қарши баҳс олиб боради. 

Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика