Latest news

22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  0 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  3 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  1 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  55 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  33 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  16 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  22 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2

Конференциялар Лигаси финали учун превью: "Челси" "Бетис"ни ютиб, тарихга кира оладими? News

Конференциялар Лигаси финали учун превью: "Челси" "Бетис"ни ютиб, тарихга кира оладими?

Халқаро аренадаги яна бир финал.

Польшада Конференция Лигаси финалида ностабил, лекин прагматик "Бетис" ҳужумида муаммолари бор, лекин иштиёқи ўта юқори "Челси" билан рўбарў келади. 


"Бетис"

1. "Бетис"га бутун мавсум стабиллик етишмади, финишдаги 5 та ўйинда умуман ғалаба йўқ
Мавсумнинг сўнгги қисми "Бетис" учун айниқса қийин кечди: жамоа сўнгги беш ўйинда бирор марта ғалаба қозона олмади — битта мағлубият (1:4 "Атлетико Мадрид"дан) ва тўртта дуранг, жумладан, "Фиорентина"га қарши жавоб баҳсидаги 2:2. Умуман олганда Мануэль Пеллегрини жамоасига бутун мавсумнинг каттагина қисмида стабиллик етишмади, аммо керакли паллаларда улар ўзларида куч топиб, ижобий натижага эриша олдилар. Бу клубинг Конференциялар Лигасидаги иштирокига ҳам тааллуқли, қўшимча саралаш босқичида иштирокини бошлаган испан клуби якунда финалчига айлана олди. Шунчаки тасаввур қилиб кўринг, жуда узоқ ва машаққатли йўл.

2. "Бетис" қатор ҳимоячилари ва асосий голкипери Виейтесдан маҳрум бўлди
Конференциялар Лигаси финалидан олдин "Бетис" бир қанча кадрлар муаммосига дуч келди. Ўнг қанот ҳимоячиси Бельерин ва ҳужумчи Авила, марказий ҳимоячи Льоренте жамоага ёрдам бера олмаслиги аниқ. Шу билан бирга голкипер Фран Виейтес ва ўнг қанот вакили Юссуф Сабалининг ҳамда таянч зона вакили Жонни Кардосонинг иштироклари ҳам жуда катта сўроқ остида қолмоқда. Бу рўйхатда айниқса Виейтесни алоҳида таъкидлаш зарур, бироқ Пеллегрини қўл остида тажрибали Адриан ҳам бор, у "Челси"ни 2019 йилда "Ливерпуль" сафида УЕФА Суперкубоги учун баҳсдан яхши хотиралар билан эслайди.

3. Конференциялар Лигаси плей-офф босқичида "Бетис" гол урса, мағлуб бўлмади
Конференциялар Лигаси жорий мавсумида "Бетис" устунликни сақлаб қола олиши билан ажралиб турди. Плей-офф босқичида Мануэль Пеллегрини шогирдлари биринчи бўлиб гол урса, албатта ижобий натижага эриша олди. "Бетис" гол ура олмаган ягона учрашув "Гент"га қарши (0:1) қайд этилди. Гуруҳ босқичида ҳам "Бетис" гол урса, камида дуранг ўйнайди" қоидаси амал қилди. Бунда Чехиянинг "Млада" жамоасига қарши ўйин истисно бўлди (1:2 мағлубият).


"Челси"

1. "Челси" Англияда мавсумни ғалаба билан якунлади ва Конференциялар Лигасини ҳам шу руҳда якунлашни ният қилган
"Челси" иккита минимал ҳисобда (1:0) ғалаба билан финишга етиб борди. "Манчестер Юнайтед" кейин эса "Ноттингем Форест" ва Чемпионлар Лигаси зонасидаги жойини сақлаб қолди. Финал олдидан лондонликларнинг кайфияти жанговар: 12 учрашувда 1 мағлубият — қолган 11 та баҳсда "кўклар" ғалаба қозонишди. Шундай экан мавсумни евросоврин билан якунлаш — асосий мақсад.

2. "Челси" ҳужумида йўқотишлар мавжуд, аммо қолган чизиқларда вазият ёмон эмас
"Бетис"га қарши марказий ҳимоячи Уэсли Фофана ва ҳужумкор ярим ҳимоячи Омари Келлиман ўйнай олмаслиги аниқ. Яна икки форварднинг майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда — Кристофер Нкунку ва Марк Гиу. Эътиборли жиҳати, "Ноттингем" билан ўйинда Энцо Мареска таркибда деярли ротацияга қўл урмади. Фарқ фақатгина икки позицияда бўлиши кутилмоқда: АПЛда дисквалификация сабаб кўриниш бермаган Николас Жексон ва ушбу мусобақада дарвозани қўриқлаётган Йоргенсен таркибга киритилса керак.

3. "Челси" охирги вақтлардаги ҳужум билан боғлиқ муаммосини ҳал қила оладими?
Мавсумнинг сўнгги учрашувларида "Челси" ҳужумларни якунлашда қийинчиликка дуч келмоқда: охирги тўрт ўйинда 3 та гол ва уларнинг бирортасида — бир баҳсда 1 тадан кўп гол ура олмади. Ваҳоланки голли вазиятлар яратиш даражаси (ҳар ўйин ўртача 3 xG) тушгани йўқ, лекин вазиятлардан фойдаланиш коэффициенти анча ўзгарган. Бунга дисквалификациялар ва жароҳатлар ҳам таъсир қилганини таъкидлаш лозим. 

Инглизлар тажриба ва умумий олганда ҳозирги спорт формаси эвазига фаворитдек, лекин учрашувда ҳисобни "Бетис" очиб олса, "аристократлар"га ҳавас қилиб бўлмайди. 


TerminaTor


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика