Колумбиялик мухлислар билан жанжаллашган Дарвин Нуньес оғир жазога тортилди
28 aug 23:59
News
Колумбиялик мухлислар билан жанжаллашган Дарвин Нуньес оғир жазога тортилди
ESPN нашри маълумотларига кўра ҳужумчи Дарвин Нуньес КОНМЕБОЛ томонидан терма жамоадаги бешта ўйинга дисквалификация қилинди. Бу ўйинларнинг асосий қисми Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари ҳисобланади. "Ливерпуль" ҳужумчиси Копа Америка ярим финалида Колумбия термаси мухлислари билан жанжаллашгани учун шундай жазога лойиқ кўрилди.
Нуньесдан ташқари Уругвай терма жамоасининг яна тўрт нафар ўйинчиси ҳам бир нечта ўйинлардан четлатилган. Шу тариқа, Дарвин ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Парагвай, Венасуэла, Перу ва Эквадорга қарши муҳим ўйинларни ўтказиб юборади. "Ливерпуль" ҳужумчиси дисквалификациядан ташқари 20 минг доллар миқдорида жаримага ҳам тортилди. Бу тақиқ фақат терма жамоа ўйинларига амал қилади, шу сабабли у "Ливерпуль" ўйинларида қатнашиши мумкин.
Дарвин Нуньесдан ташқари бир неча футболчилар ҳам терма ўйинларидан четлатилишган. Хабар қилинишича, "Тоттенхэм" футболчиси Родриго Бентанкур тўртта ўйинга четлатилган (16 минг доллар жарима). Хосе Мария Хименес, Матиас Оливера ва Рональд Араухолар учта ўйинга четлатилишган (уларнинг ҳар бири 12 минг доллардан жарима тўлашади). Жанжалда қатнашган бошқа футболчилар жарима билан жазоланишган
Comments