Latest news

17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  0 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  0 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  0 16:34Ўзбекистон кубоги. Учта ўйин бошланмоқда  0 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   4 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 14:01Азизбек Ғаниев: "БАА Ўзбекистон билан ўйинга кичкина стадионни танлаганидан хайрон қолдим"  10 13:44Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади  2 13:34Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 13:13Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради  7 12:57Анчелоттининг рад жавобидан сўнг Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ўзгарди  1 12:27Суперлиганинг 8-турида ишлайиган ҳакамлар билан танишинг  1 10:50«Байер» Алонсонинг ўрнига Испаниядан бошқа мураббий топди  0

Кўчада қолиб кетган ўзбек футболи News

Кўчада қолиб кетган ўзбек футболи

Эрта тонгдан сайтдаги хабарлар лентасини ўқир эканман, ўзбек футболининг келажаги қандай бўлиши, кимларнинг қўлида қолиши ўйлантира бошлади.

Лекин ширин орзулар ҳали олисда. Унга етиш имконсиз. Биз ҳали бу йўлдаги қадамни ҳам ташлаганимизча йўқ. 

"Турон"нинг тугатилиши мумкинлигига муносабат 

2020 йил охирида катта шов-шувлар билан "Турон" нафақат ўзбек, балки бутун дунёга ўзини танитди. Ҳаттоки "Google" тармоғида энг кўп машҳурликка эришган клублардан бири бўлди. "Турон", деб ёзсангиз биринчи бўлиб жанжалли воқеа чиқиб келади. Бу клуб амалда ўзбек футболининг келажаги, хусусийлаштиришда ҳаммага ўрнак бўлиши керак эди. Ўз стадиони, базаси, академияси, хуллас, нимадир қадам ташланди. Лекин бугунги кунга келиб клуб бош ҳомийси молиялаштиришни тўхтатиши мумкин. Биринчидан, клуб футболни молиялаштириш орқали маълум бир солиқлардан озод қилинаётган эди. Бу қарор 2018 йил 17 мартидан кучга кирган, бу 2023 йил 1 январига қадар амал қилиши керак эди. Бу муддат аллақачон тугаган ва ўз кучини йўқотган. "Турон" ҳозирда истаймизми ёки йўқми, ҳукумат кўмагига муҳтож. Қилинган ишлар борасида Бекзод Толибов ўз блогида яхши маълумот бериб ўтди.

Яйпандаги "Ўзбекистон" ўйингоҳи қайта реконструкция қилинди. Бунда футбол майдони қайта таъмирланди, чимлар янгисига алмаштирилди. Майдонга замонавий суғориш дренаж тизими ўрнатилди. Стадионда трибуналар сони кўпайтирилди, майдоннинг қарама-қарши томонида 4 мингдан зиёд мухлис учун мўлжалланган трибуна барпо этилди. Хорижий етакчи компания томонидан ишлаб чиқилган замонавий ёритиш прожекторлари ўрнатилди. Дейлик айнан шу қулайликлар сабаб ўтган йили бу ўйингоҳда бир эмас, 3та клуб уй учрашувларини қабул қилди. Яйпан Ўзбекистон Суперкубоги баҳсига мезбонлик қилди. 

Юқорида санаб ўтилган ислоҳотларда клуб бош хомийси "Turon Eco Cement" корхонаси асосий локомотив вазифасини бажариб келди ва бу жараён ҳозирда ҳам давом этмоқда. 

Иккинчи сабаб раҳбарият Суперлигадаги иккинчи мавсумидаги муваффақиятсизликдан ҳафсаласи пир бўлган кўринади. Мураббий ўзгартириш ҳам, таркибни кучайтириш ҳам иш бераётгани йўқ. Демак ҳамма гап бошқарув тизимида. Директор, спорт директори, техник директор бу ҳар бир клубнинг қайсидир маънода скелети ҳисобланади. Агар у сифатсиз ёки мўрт бўлса, бутун танага путур етади. "Турон" ҳалигача нима сабабдан имконияти бўла туриб етук кадр жалб қилмагани ҳайрон қолдиради. 

"Андижон"да муаммолар тугамайди

Шу клубда ҳам муаммолар ҳеч тугамайдида. Билмадим, ҳар йили молиявий муаммолар, маошлар кечикиши, ПФЛ таъқиқлари ва ҳоказо. Жамоа футболчилари февраль ойидан буён маошларни олмаган ва шу зайилда Суперлигада еттинчи ўринда кетмоқда. Бундан юқори натижа кутиш адолатдан эмас. Легионерлар эса аллақачон "чемодан" кайфиятида. ФИФА регламентига кўра футболчи ўз клубида 2 ойдан кўп вақт маош олмаса, шартномани бекор қилган ҳолда трансфер ойнаси очилишини кутмасдан бошқа жамоага йўл олиш ҳуқуқига эга. Афтидан вазият ўнгланмаса, иккинчи давра олдидан таркибда катта Йўқотишлар юз бериш эҳтимоли юқори. Хебайга эса Ўзбекистон чемпионатидан харидорлар етарлича. Клуб ўзининг аниқ бир молиялаштириш манбаси бор, дейиш қийин. Гоҳида ҳокимият, гоҳида хусусий тадбиркор.  "Ўзавтосаноат"га берилади деган гап эса фақат гаплигича турибди.  Яна бир муаммо "Нефтчи"да. Клуб персонал ходимлари, ўринбосарлар, U-19, аёллар, футзал жамоалари сўнгги бор февраль ойлигини олишган. Ҳали қолган клубларда вазият қандай? Суриштирув кетмоқда. 

Нуриддин Зайниев, Хайрулла Бозоров, Шавкат Абдураззоқов

Лекин, клубларимиз қачонгача бир шахс ёки ҳокимятга қараб иш олиб боради? Бунга футболимизда мисоллар етарлича топилади. Қайси вилоятда ҳоким футболга жиддий қизиқсагина ёки жиддий эътибор қаратсагина ўша вилоятда футбол ривожланади. Нуриддин Зайниев даврида Қашқадарё футболи ўзининг энг юқори чўққисига чиқди. "Насаф", "Машъал", "Шўртан" жамоалари халқаро миқёсдаги мусобақаларда муваффақиятли қатнашди. Ёки узоққа бормаймиз. Ҳайрулла Бозоровнинг Наманган футболи учун амалга оширган ижобий ишлари, бош жамоага эътиборни ошиши, футбол мактаби ва академиясини ишга туширилиши. Аммо, ҳокимларнинг футболдан бошқа ташвишлари ҳам етарлича. Аҳоли турмуш тарзи, ижтимоий муаммолар, йўллар таъмирланиши, қурилиш, тиббиёт ва ҳоказо. Ишонинг, чекка чекка ҳудудларда футболдан ташқари ҳам муаммолар сероб. Улар учун футболнинг умуман қизиғи ҳам йўқ. Ўзининг муаммолари ўзига етиб ортади. Улар ҳам ўзимизга ўхшаган одам, ҳокимдан ёрдам кутади. Иккинчиси Шавкат Абдураззоқовнинг ўрнида бошқа ҳоким бўлганида балки "Навбаҳор" ҳозиргидек кучли таркибга эга бўлмасди. Қайси вилоятда ҳоким футбол шинавандаси бўлсагина футбол бор! Илтимос шу ҳокимлар даврида нимадир қилиб олинг, эртанги кунга ҳеч бўлмаса 1та майдон бўлса ҳам қолсин. Таркиб, мураббийлар, юлдузлар бари кетади эртага. "Насаф", "Бунёдкор"да ҳозир юлдузлар йўқ. Лекин яхши инфратузилма бор! Шунинг ҳисобига улар бугун ҳамон тирик. 

Хусусий клубларнинг келажаги йўқ 

Ҳали хусусий қиладиган даражада футболимиз олдинга чопиб кетгани йўқ. Шу вақтгача қайси хусусий клуб гуллаб яшнаб кетди? "Обод", "Андижон", "Турон"? Бир неча йил олдин хусусий қилиш йўлида ҳаракатни бошлаган эдик. Амалда ҳеч нарса ўзгармади, яна эгаларига қайтди. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг давлат ёрдамисиз ҳеч бир катта клуб ўз аравасини ўзи торта олмайди. Тадбиркор эса аҳмоқ эмас, шунчаки пул тикиб фойда олмаса, унга кераги йўқ. Сарлавҳага қайтсак, хусусий клубларнинг келажаги бўлмаса, футбол фақат ҳокимиятга қараб қолган тақдирда, унда клбулар кўчадан, автобус бекатидан бошқа жойда паноҳ топмайди. 

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика