Latest news

16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  0 16:24"Олмипик Мобиуз" - "Зомин". Асосий таркиблар билан танишинг  0 15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  2 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  16 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  2 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  2 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  9 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  5 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  20 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  4 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   12 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3

Коби Брайант ўз-ўзини суратга олиш бўйича Лионель Месси билан мусобақалашди News

Коби Брайант ўз-ўзини суратга олиш бўйича Лионель Месси билан мусобақалашди

АҚШ Миллий баскетбол уюшмаси (НБА) баскетболчиси Коби Брайант ва Каталониянинг «Барселона» клуби футболчиси Лионоель Месси мобил телефонга суратга тушиш санъатида мусобақалашишди.

Машҳур спортчиларнинг «сельфилари» тасвирланган видео 3 декабрь куни YouTube’да пайдо бўлди.

Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпанияси реклама кампаниясининг бир қисмига айланган ушбу видеоролик Месси, Москвадаги Қизил майдонда ўзини ўзи суратга олгани ҳолда, Коби Брайантни баҳсга чорлаши билан бошланади. Коби футболчига Буюк Хитой деворида туширилган сурат билан «жавоб беради». Ролик давомида спорт юлдузлари сув остида, тоғларда, чўлда суратларга тушиб, охири Истанбулга етиб келишади.

Коби Брайант ва Лионель Месси Turkish Airlines рекламаларида биринчи марта суратга тушаётгани йўқ. Турк авиаташувчисининг ушбу юлдузлар иштирокидаги аввалги ролиги эълон қилинганидан кейинги беш кун давомида 20 миллион мартадан кўпроқ томоша қилинган эди (ушбу хабар ёзилаётган вақтда роликни томоша қилганлар сони 105 миллиондан ошганди). Аввалги ролик сюжети спортчилар самолёт салонига кирган бола диққатини ҳар турли йўл тортиши асосига қурилганди.

Ўз-ўзини мобил телефонга суратга тушириш ижтимоий тармоқлар сабаб урф бўлди. Instagram эса «cелфи»ларни чоп этиш учун энг оммабоп жойга айланган. Instagram фойдаланувчилари шу кунгача тегишли тег (#selfie) остида шу кунгача 53 миллиондан ортиқ суратни чоп этишган. Ўз-ўзини суратга олишнинг оммалашуви Оксфорд инглиз тили луғати тузувчиларини «selfie»ни йил сўзи сифатида тан олишга мажбур қилди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика