Latest news

08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  0 07:42Туркия Суперлигаси. «Кайсериспор» Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда дуранг қайд этилди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  15 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  6 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  4

"Клубдаги ва клубдан ташқаридагилар шартномани бекор қилишга ундашган" - Камолиддин Мурзоев Жасур Жалолиддиновнинг "Локомотив"га ўтиши ва агентлар ҳақида News

"Клубдаги ва клубдан ташқаридагилар шартномани бекор қилишга ундашган" - Камолиддин Мурзоев Жасур Жалолиддиновнинг "Локомотив"га ўтиши ва агентлар ҳақида

Хабарингиз бор, кеча сайтимизнинг ютуб саҳифасида Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев билан жонли эфирда интервью бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида биз бир қатор саволлар, хусусан футболчиларнинг шартномаларида учраётган муаммолар ҳақида ҳам сўрадик. Дейлик 2020 йил Тошкентнинг "Бунёдкор" клубидан Москванинг "Локомотив" жамоасига йўл олган Жасур Жалолиддиновнинг шартномасида тушунарсиз бандлар киритилган. Мана шу жараёнга Камолиддин Мурзоев атрофлича жавоб бериб ўтди. 

"Жасур ҳам бизга мурожаат билан чиққан. Агенти билан тузган агентлик шартномасини жуда қўпол бандларини ва у агентлик билан шартномасини бекор қила олмаётгани ҳақида мурожаат қилди. Ушбу масалани ижобий ҳал қилдик. Унинг шартномасида агар Жасур бошқа жамоага ёки бошқа агентликка кетадиган бўлса, 1 миллион доллар миқдорида агентга товон пули тўлаши кўрсатилганди. FIFPro ташкилотидаги тажрибали юристларимиз билан маслахатлашдик. Жасурга давралар оралиғида "Андижон"га келиб қўшилишига кўмаклашдик. Агар футболчилар шартномалар тузишдан олдин бизга юзланишса уларда анча енгиллик бўлади. Агар бизнинг аъзоимиз бўлишса бир йил давомида 24 соат хизматидамиз. Жасурни иши амалда яхши тугади. Агентлар шартномага аралаша олишмади. 

Кетиш жараёнида ФИФА регламентининг бузилиши ва учинчи шахсларнинг аралашуви билан Жасур "Бунёдкор"ни тарк этган. Бунинг ичидан ўрганиш учун алоҳида бир ташкилот ўрганиши керак. Ваколатимиз доирасига кирмайди. Футболчини олиб кетаётганда клубдагилар ва клубдан ташқаридаги инсонлар шартномани бекор қилишга ундашган. Амалда шартномаси бор футболчи бекор қилган ҳолда четга чиқиб кетди",- дейди Камолиддин Мурзоев. 


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика