Latest news

00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  1 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  6 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0

Клуб мухлислари, "Турон"нинг ғалабали онлари ҳали олдинда эканлиги, жамоанинг ўйини, ротация ҳақида – Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани News

Клуб мухлислари, "Турон"нинг ғалабали онлари ҳали олдинда эканлиги, жамоанинг ўйини, ротация ҳақида – Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани

Суперлиганинг 5-тури доирасидаги қолдирилган "Турон" – АГМК (0:1) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Аввало, мухлислардан узр сўраймиз. Уларнинг олдида хижолатдамиз, чунки жамоа 7 турдан буён ғалаба қозона олмаяпти. Мухлисларимиз бунга лойиқ эмас, мана бугун ҳам ноқулай об-ҳаво шароитига қарамай, келиб, бизни қўллаб-қувватлашди. Умид қиламизки, жамоанинг ғалабали онлари ҳали олдинда ва уларни хурсанд қиламиз.

Ўйинга келсак, ёмон бошламадик, биринчи бўлимда тўлиқ назоратни қўлга олдик, бир қанча вазиятларни яратдик. Лекин бу – футбол, ундан ҳар доим яхши ўйнаган жамоа ғолиб чиқмайди. Демак, ниманидир нотўғри қиляпмиз, шу боис мағлубиятга учрадик. Барча айбни ўз зиммамга оламан. Футболчилар билан гаплашиб олдик, 2 кундан кейин бизни яна бир ўйин кутмоқда. Бу нарса руҳий ҳолатимизга таъсир қилмаслиги керак. Вазиятдан чиқиб кетиш учун ҳаракат қиламиз.

Жамоамиз аъзоларига келадиган бўлсак, таркибимизда 27 та ўйинчи бор. Қайсидир пайтда рўйхатга кира олмаётган ўйинчиларни ротацияни амалга ошириб, алмаштирамиз. Бу сафар қайдномага Орифхўжа Абдухолиқов ўрнига жароҳатдан қайтган Асилбек Қаюмовни киритишга қарор қилдик", – Ислом Исмоилов

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика