Клинсманнинг ўғли "Герта" футболчисига айланди
11 jul 2017 17:12
News
Клинсманнинг ўғли "Герта" футболчисига айланди
Германиялик мутахассис Юрген Клинсманнинг ўғли дарвозабон Жонатан Клинсманн "Герта" футболчисига айланди.
20 ёшли ўйинчи клуб билан узоқ муддатли шартнома имзолади.
"Бу мен учун ҳис-туйғуларга бой дам. Оилам "Герта" тарихига алоқадор. Клуб ҳақида кўпроқ билишни ва унга вазифаларни уддалашда ёрдам беришни истайман" - дейди Жонатан Клинсманн.
Жонатан Клинсманнинг сўнгги жамоаси Калифорния университети бўлган. Посбон 20 ёшгача бўлган АҚШ терма жамоасида 21 та баҳс ўтказган.
Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments