Latest news

08:55«Арсенал» Бундеслига юлдузи учун курашда «Челси» ва «Ливерпул»ни ортда қолдирмоқда  0 08:15ОКМК уч нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  0 00:40"Челси" ҳужумчиси Лондоннинг бошқа бир клубига ўтиши мумкин  2 00:00Марҳабо, 2025 йил!  7 23:51Грилиш "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин?  1 23:25Расман: Машарипов "Истиқлол" билан шартномасини икки йилга узайтирди  4 22:56"Реал" асосий ҳимоячиларидан бири билан шартномани узайтириши кутилмоқда  3 22:35ОФК янги йилга янги логотип билан қадам қўйди  4 21:50"Реал" ўзининг очиқ машғулотларида 2024 йилда қўлга киритилган совринларни намойиш қилди  11 21:35"Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" янги мавсум учрашувларини шартли равишда ўз майдонларида қабул қилишади  5 21:10Навбатдаги омадсизлик. Уэйн Руни расман Чемпионшип клубини тарк этди  7 20:45Расман: "Нефтчи" ўз дарвозабони билан шартномани узайтирди  3 20:21Тарихий Олимпиада, "Ланс"даги олов Абдуқодир, "Насаф" ва "Андижон"га аталган мавсум — 2024 йил ўзбек футболида яна қандай воқеалар юз берди?  4 19:55МЮ мухлислари Зиркзее ўйиннинг 33-дақиқасидаёқ захирага олинганини қарсаклар билан қарши олишди  2 19:33Криштиану Роналду "Ал Насср"дан кетишга қарор қилди  30

Киберфутбол. Павел Соприкин: “Ўзбекистонда МДҲ ва Осиё чемпионатлари ўтказилса жуда ҳам хурсанд бўлардим” News

Киберфутбол. Павел Соприкин: “Ўзбекистонда МДҲ ва Осиё чемпионатлари ўтказилса жуда ҳам хурсанд бўлардим”

Кеча UCFGA Ассоциациясига қарашли “UzArena”да Ассоциация championat.asia сайти билан ҳамкорликда илк маротаба “championat.asia кубоги” турнири очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу  тадбирда киберфутбол бўйича 2013 йилги Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллаган Павел Соприкин киберфутбол ва UCFGA Ассоциацияси ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Авваламбор мени UCFGA Ассоциациясига қарашли “UzArena”га мени таклиф қилишганидан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Ассоциация президенти Азизбек Паттахов билан анчадан бери яхши танишман. Ушбу инсоннинг мана шу даражага чиқишимга катта хиссаси бор. Мана ҳозир бутун бошли киберфутбол Ассоциациясининг президенти ҳисобланади, бундан жуда ҳам хурсандман.

“UzAreana”даги футбол ҳавосини кўриб, очиғини айтсам хайрон қолдим. Авваллари киберфутболга Ўзбекистонда одамлар унчалик кўп қизиқишмасди. Мана ҳозир ушбу спорт тури билан шуғулланиш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Истаган инсон келиб киберфутбол билан шуғулланиши мумкин. Мен киберфутболдан бироз узоқлашганим учун ўйиним бироз пасайган. Олий лига даражасидаги киберфутболчи эмасман, десам хато қилмаган бўламан. Яқин кунларда киберфутбол бўйича ҳаваскорлар лигси ташкил этилар экан. Мана шунда ўзимни синаб кўрмоқчиман ва секин-аста ўйинимни кучайтириб оламан. Насиб қилса бизда ҳам киберфутбол бўйича МДҲ ва Осиё чемпионатлари ўтказилса жуда ҳам хурсанд бўлардим”, - дейди киберфутболчи Павел Соприкин.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика