Latest news

16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  3 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  14 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  5 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  14 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  9 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8

Киберфутбол: "Бунёдкор" стадионидаги анжуманлар залида PCFL лигалари очилишига бағишланган матбуот-анжумани бўлиб ўтди News

Киберфутбол: "Бунёдкор" стадионидаги анжуманлар залида PCFL лигалари очилишига бағишланган матбуот-анжумани бўлиб ўтди

2016 йилнинг 30 ноябрида Бунёдкор стадионидаги анжуманлар залида UCFGA (Uzbekistan Cyber Football Games Association) нинг келажакдаги дастурлари ва режалари хамда PCFL(Professional Cyber Football League) Олий ва Биринчи лигалари очилишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида журналистлар томонидан Олий ва Биринчи лига очилишига алокадор барча саволларга “Ўзбекистон Кибер Футбол Ўйинлари Ассоциацияси” рахбарлари тўлиқ жавоб бердилар ва Ассоциация регламенти, қонун қоидалари, иштирокчилар рўйхати ҳамда келажакда ўзбек кибер футболи ривожи учун олдинга койилган мақсадларга ҳам тўхталиб ўтилди.


    Мавзуниниг энг қизиқ янгиликларидан бири UCFGA  “Ўзбекистон Кибер Футбол Ўйинлари Ассоциацияси”  ЎФФ (Ўзбекистон Футбол Федерацияси) аъзосига айланганлиги ва бундан буён Ўзбекистон ҳудудидаги барча кибер футбол мусобоқаларини UCFGA  “Ўзбекистон Кибер Футбол Ўйинлари Ассоциацияси”  бошчилигида утказилиши юкланганлиги элон қилинди. Шу қарор юзасидан UCFGA  “Ўзбекистон Кибер Футбол Ўйинлари Ассоциацияси”  Ўзбекистон ҳудудидаги барча футбол  ва PlayStation клубларини ҳамкорликга таклиф етди.

    UCFGA  “Ўзбекистон Кибер Футбол Ўйинлари Ассоциацияси” президенти Азизбек Паттаҳов кибер футбол Ўйинларини  нафақат Ўзбекистон ҳудуди , хаттоки Осиё  ва дунё миқёсида ривожлантиришга ўз хиссасини  қўшиш ниятидалигини таъкидлаб ўтди. Анжуман давомида Азизбек Паттаҳов 2017 йилда қуйилган мақсадлар ичига Тошкентда МДХ давлатлари хамда Осиё кубоги ўтказилиши ҳам борлиги айтди. 

    Матбуот анжуманида Ўзбекистон Кибер Футбол Миллий терма жамоаси ташкил этилганини ва унга жамоа мурабийи этиб – Дилшод Матякубов  ("Қўқон-1912” киберфутболчиси)  Жамоа сардори эса – Хислат Умаров ("Насаф") этиб тайинланди ва уларга махсус терма жамоа  мурабийи ҳамда  сардорлик боғичи ва футболкалари  топширилди.






    Турли телеканал журналистларидан ташқари ,матбуот анжуманида, ЎФФ (Ўзбекистон Футбол Федерацияси) ҳамда "Бунёдкор" клуби вакилари ҳам меҳмон бўлдилар . Ассоциация томонидан уларга ҳамкорлик ва қўллаб-қувватлаб келаётганлари учун  миннатдорчилик сифатида  махсус эсдалик совғалари топширилди.


 Матбуот анжумани PCFL Олий ва Биринчи лигалари турларига қурьа ташлаш маросими билан якунланди.

UCFGAда эълон қилинган сўнгги хабарларни ассоциациянинг Телеграмдаги канали орқали кузатиб боришингиз мумкин: UCFGA канали

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика