Кейруш ўзига бошқа иш топди
02 aug 2018 13:42
News
Кейруш ўзига бошқа иш топди
Португалиялик мураббий Карлуш Кейрушнинг Эрон билан шартномаси 31 июль куни расман тугади.
Эндиликда бу мураббий олдида иккита йўл қолганди: ё Эронда қолиб терма жамоани Осиё Кубогига тайёрлаш ёки бошқа жамоа қидириш. Афтидан, Кейруш иккинчи вариантни танлаган кўринади: чунки у Жазоир терма жамоа жамоасини бошқаришга жуда яқин турибди.
Бунгача Жазоирни Рабаҳ Мажер бошқариб келаётганди, бироқ натижалар пасайиб кетгани учун июль бошларида истеъфога чиқарилди. Бунга сабаб Жазоирнинг Эрон, Саудия Арабистони, Капо Верде ва Португалия билан кечган ўртоқлик учрашувларида мағлубиятга учрагани бўлди. Энди эса бу жамоани Карлуш Кейруш бошқаришга ниҳоятда яқин.
Link :
Source : tehrantimes.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Comments