Кевин де Брюйне мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмаслиги мумкин
28 jan 2016 14:47
News
Кевин де Брюйне мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмаслиги мумкин
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне "Эвертон"га қарши Англия лига Кубоги учрашувида (3:1) олган жароҳат туфайли мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, футболчи баҳс охирида ҳимоячи Фунес Мори билан тўқнашиб кетди ва майдонни замбилда тарк этган.
"Де Брюйне жароҳати ҳақида бир нарса дейиш қийин, аммо жароҳат жиддий бўлиши мумкин. Тиббий текширувдан сўнг ҳаммасини билиб оламиз" - дейди "шаҳарликлар" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments