Келишилган учрашувда иштирок этганлиги айблови туфайли Агирре Япония терма жамоасини тарк этмайди
19 dec 2014 16:43
News
Келишилган учрашувда иштирок этганлиги айблови туфайли Агирре Япония терма жамоасини тарк этмайди
Япония терма жамоаси бош мураббий Хавьер Агирре келишилган учрашувида иштирок этганлиги айблови сабабли миллий жамоадан кетмоқчи эмас.
Бу ҳақда Япония футбол ассоциацияси вакили Хироми Хара маълум қилди.
"Агирре номига бўлаг айблов туфайли юзага келган ноқулайликлар учун футболчи, мухлис ва ҳомийлардан узр сўрайман. Испания ва Япониядаги қонунлар бир-биридан фарқ қилади. Ҳозирда бу иш бўйича маълумот йиғяпмиз. Аммо бизда Агиррега ҳеч қандай шубҳа йўқ" - дейди Хара.
Эслатиб ўтамиз, Агирре 2011 йил 21 майда ўтказилган Примеронинг сўнгги учрашуви ҳисобланмиш "Леванте" - "Сарагоса" учрашувининг иштирокчиси бўлган. "Сарагоса" иккинчи дивизионга тушиб кетмаслиги учун ғалаба қозониши керак эди ва жамоа керакли натижага эришди (2:1). Прократуранинг тахминига кўра, "Леванте" футболчилари бу мағлубият учун 965 минг евро олишган.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments