Кейруш ҳозиргача Эрон терма жамоаси билан шартномасини узайтиргани йўқ
16 aug 2014 13:28
News
Кейруш ҳозиргача Эрон терма жамоаси билан шартномасини узайтиргани йўқ
Португалиялик мураббий Карлуш Кейруш ҳозиргача Эрон терма жамоаси билан шартномасини узайтиргани йўқ.
Мамлакат футбол федерацияси президенти Али Кафашьяннинг таькидлашича, агар 61 ёшли мураббий янги шартнома шартларига рози бўлса, унга Эронга учиб келиш учун самолёт чиптасини жўнатади.
"Бу Кафашьянга боғлиқ. У қачон хоҳласа, ўшанда учиб бораман. Мен қайтишим муддатини айта олмайман. Сўнгги марта Эронда бўлганимда у билан шартнома шартларини келишиб олгандик. Биз бирор бир бандни бузмасликка қарор қилганмиз. Аммо Кафашьян менга янги шартларни жўнатди" - дейди Кейруш.
Кейруш Бразилиядаги жаҳон чемпионати пайтида, терма жамоадан янги таклиф олмаганини ва жамоани тарк этишини айтганди. Аммо июль ойида Кейруш Эрон футбол федерацияси билан шартномани узайтириши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганди ва бунинг бари 1 август куни ҳал бўлиши керак эди.

Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments