Latest news

22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  0 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  22 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  3 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  27 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1

Кечиккан "Тарихда бугун": Сергеевни йиғлатган, Жавоҳир Сидиқовни эса синдирган ўйин News

Кечиккан "Тарихда бугун": Сергеевни йиғлатган, Жавоҳир Сидиқовни эса синдирган ўйин

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилгани сабаб ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнини эътиборингизга ҳавола этиб келаяпмиз.

Фото Тарихда бугун: "Пахтакор"нинг ОЧЛ-2015даги юришини тўхтатишган мажбур қилган аламли ўйин

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси яқин ўтмишига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз. Умид қиламиз, ўқувчиларимиз тарихий кадрларни томоша қилиб зерикиб қолишмайди.

ОЧЛ-2019 доирасида Тошкентда ўтказилган учрашувга тўхталамиз. Мусобақанинг "D" гуруҳидан жой олган "Пахтакор" "Ал Аҳли" (С.Арабистони), "Персеполис" (Эрон) ва "Ал Садд" (Қатар) жамоалари билан плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб борган. Яхши таркиб ва ажойиб ўйинга эга "шерлар" гуруҳда 8 очко билан учинчи ўринни эгаллашган. Улардан тепада бўлган "Ал Садд" 10, "Ал Аҳли" эса 9 очко жамғарган. Гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаган форс клуби ҳисобида 7 очко. Тўртта тенг кучли жамоалар жой олган гуруҳ бўлганди бу.

ОЧЛ-2019 гуруҳ босқичининг 5-турида "Пахтакор" ўз майдонида "Персеполис"ни қабул қилган. Чемпионлар лигасининг бир йил олдинги финалчисига қарши муносиб ўйин кўрсатган Шота Арвеладзе шогирдлари Сергеевнинг 86-дақиқадаги голи эвазига 3 очкони ўзлариники қилиб олишган.


"Championat.asia" фотомухбирлари Толибжон Қосимов ҳамда Жаҳонгир Файзуллаев воқеаларга бой ўтган учрашувдан бир қулоч ажойиб кадрларни тарихга мухрлашган.

P.S. ушбу учрашув кечаги сана, 6 майда бўлиб ўтган. Шунинг учун кечиккан "Тарихда бугун" деб атадик. Воқеаларга ва кадрларга бой ўйинни бир кун кеч бўлса ҳам бераверишни маъқул деб топдик.

ОЧЛ, "D" гуруҳи
5-тур
, 06.05.2019
Тошкент, "Пахтакор" марказий стадиони, 17350 томошабин
"Пахтакор" - "Персеполис" 1:0
Ҳакамлар:
Кристофер Бит, Антон Шетинин, Эшли Бишам (Австралия), Моҳд Амирул Изван (Малайзия).

Гол: И.Сергеев 86 (пас Д.Черан).

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 34.Фаррух Сайфиев, 15.Егор Кримец (с), 23.Шерзод Аъзамов, 3.Хожиакбар Алижонов, 20.Одилжон Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 99.Жавоҳир Сидиқов (45.Собит Синдаров, 25) (4.Акром Комилов, 89), 21.Марат Бикмаев (11.Игорь Сергеев, 79).
Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 19.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 29.Владимир Козак, 55.Марко Симич.

"Персеполис": 1.Али Ризо Бейранванд, 2.Омид Алишоҳ (19.Марио Будимир, 63), 4.Саид Жалол Ҳуссайни (с), 17.Меҳди Шири, 28.Муҳаммад Нодири, 7.Суруш Рафейи (9.Маҳди Тўроби, 70), 8.Аҳмад Нуроллоҳи, 11.Камолиддин Камябиниа, 18.Муҳсин Нодеҳи, 88.Сиамак Неъмати, 70.Али Алипур
Захира: 44.Бозидар Радошевич, 5.Башар Ресан, 10.Меҳди Шарифи, 21.Адам Ҳемати, Али Таклими.

Огоҳлантириш: Ж.Машарипов 65.

"Персеполис" Чемпионлар лигасининг амалдаги финалчиси ва Эроннинг энг кучли клуби сифатида Тошкентга келганди.


Ўтган йилги ўйинни асосий таркибда бошлаганлардан фақат Марат Бикмаев ҳозир "Пахтакор" таркибида эмас. У "Локомотив"га қайтиб кетган.


Шота Арвеладзе ва Бранко Иванкович.



Шерзод Аъзамов.


Драган ўзига нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин хатто бутсаси ечилиб кетганини бош ҳакам Кристофер Битга кўрсатиб жарима зарбаси сўрамоқда.


Шота ҳам ҳайрон.


ОЧЛ-2019нинг гуруҳ босқичида иккита ва гуруҳга чиқиш учун саралаш босқичида иккита гол урган Марат Бикмаев.


Меҳди Шири тўпни Фарруҳ Сайфиевдан олиб қўйишга уринмоқда.


Машариповга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейинги зиддиятли вазият. "Пахтакор"да рақиблар энг йиқитадиган ўйинчи айнан Жалолиддин.


Форс мухлислари.


Жалол Ҳуссайни Сардор Собирхўжаевга қарши чиқиб келмоқда.


Учрашувни "Пахтакор" марказий стадионида 17350 томошабин бевосита кузатиб борган.


Афсуски, баҳснинг 21-дақиқасида рақиб ўйинчиси Сидиқовнинг оёғини босиб олди ва Жавоҳир майдонга тиззаси билан жуда ноқулай йиқилади.


Ярим ҳимоячининг юзидан ҳам жароҳат ва оғриқ қай даражадалигини билиш қийин эмасди. Афсуски, ўша паллада ёнимдаги фотографларга Сидиқовни анчага йўқотдигов деганим ёдимда.

Фото Жавоҳир Сидиқов жароҳат олди

Орадан 1 йил ўтди, аммо Сидиқов ҳали майдонга қайтмади. У умумий машғулотлар қайтиб улгурган, балки Суперлига қайта тикланганда уни майдонда кўриб қолармиз. Шунга умид қиламиз.


Черан бояги жарима зарбаси белгиланмаган вазият учун ҳакамга шундай тарзда муносабатини билдирганди.


Бечора Машариповни йиқитиб чарчашмайди.


Тўп учун ҳаводаги курашда "Пахтакор" марказий ҳимоячилари қуршовида қолиб кетган Муҳсин Нодеҳи.


Сергеев Бикмаевнинг ўрнига захирадан майдонга тушганидан сўнг кетма-кет вазиятларга эга бўла бошлади.


Черан ОЧЛ-2019 саралашида битта ва гуруҳ босқичида битта гол урганди.


Баҳснинг 86-дақиқасида Чераннинг пасидан кейин Игорь чап томондан дарвозага кучли зарба берди ва ...


Ва йўл-йўлакай ҳимоячига бироз теккан тўп дарвозанинг узоқ юқори бурчагидан жой олганди.


Гол ва голли пас муаллифлари бир кадрда.


Алишер Тоировдан ажойиб парвоз)


Нигоҳлар ва эмоциялар...


Форслар дарвозабони Али Ризо Бейранванд ўйин охирида ҳужумга борганди.


90+4-дақиқада Сергеев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетган ва Бейранванд тўпни қайтарганди.


Бош ҳакамнинг финал хуштаги чалинганидан сўнг Игорь Сергеев кўз ёшларини тийиб тура олмаганди.


Шота Арвеладзе эса бошқачароқ йўл тутганди.



Видео "Пахтакор" - "Персеполис" 1:0


Самимий қувончга тўла сурат.



"Жуда муҳим ва керакли ғалабани тантана қилдик" - Шота Арвеладзе иштирокидаги матбуот анжумани


Ўша куни бутун стадион Сергеевни олқишлаганди.


ОЧЛ-2019 гуруҳ босқичи доирасида ўтказилган "Пахтакор" - "Персеполис" (1:0) учрашувидан тўлиқ галереяни қуйидаги линк орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика