Latest news

11:43Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   0 11:26"Аввал ҳам Жаҳон чемпионатида қатнашганмиз, машиналар берилган. Самолёт олсангиз ҳам оёқ ердан узилмасин" — Равшан Эрматов чемпионларга яна нималар деди?  4 11:19"Криштиану – бутун дунёга ибрат" — Фигу  1 10:54Анчелотти ёзда сотиб олиш керак бўлган тўрт нафар футболчи номини айтди  5 10:25АПЛ тарихидаги энг яхши ҳужумчилар рўйхати эълон қилинди  11 09:56Мората яна А Серияга қайтиши мумкин  0 09:27Sofascore. «Ал Фaйҳа» дуранг ўйнаган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  1 08:58Маркус Рэшфорд қайси жамоага ўтиш нияти борлиги айтилди  1 08:29«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  6 08:00Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган илк клуб аниқ  1 07:31Саудия Арабистони чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  2 02:33ЛаЛига. "Атлетико" ва "Бетис"дан йирик ғалабалар  0 01:58"Милан"нинг Италия Кубоги финалидаги рақиби аниқ бўлди  2 01:00Паслар даҳоси: Хавининг Эл-Класикодаги энг яхши 5 ўйини  11 00:39Райан Гиггз Роналдунинг МЮдаги илк йилларини эслади  14

Кечаги кун томошаси... Тунис – Мали учрашувида нима(лар) рўй берди? News

Кечаги кун томошаси... Тунис – Мали учрашувида нима(лар) рўй берди?

Тунис терма жамоаси Мали билан баҳсда ҳакамдан жабр чекди, аммо бу Шимолий Африка жамоасининг ягона муаммоаси эмас.

Демак, воқеалар ривожи ҳақида бир бошидан тўхталиб ўтамиз:

48-дақиқа: Тўп тунислик футболчи Схирининг қўлига текканидан сўнг пенальти берилди. Мали ҳисобни очди.

76-дақиқа: Тўп қўлга теккани туфайли ВАР орқали навбатдаги 11 метрлик белгиланди. Бу сафар Тунис фойдасига.  

77-дақиқа: Мали дарвозабони Ибраим Мунокоро Вахби Хазрининг зарбасини қайтаришга эришди. Ҳисоб ўзгармасдан қолди – 0:1.

85-дақиқа: Рефери Жанни Сиказве ўйин ниҳоясига етганини билдирувчи ҳуштакни чалди, аммо тунисликларнинг эътирозларидан кейин баҳс қайта тикланди. Бу пайтга келиб стадионнинг ҳеч қаерида вақт кўрсатиб турадиган мослама мавжуд эмасди.

87-дақиқа: Мали ўйинчиси Ал Билол Туре тўғридан тўғри майдондан четлатилди. ВАР Сиказведан вазиятни яна бир бор кўриб чиқишни сўради, бироқ қаҳрамонимиз ўз фикрида қолди ва қарор ўзгармади.

89-дақиқа: Сиказве томонидан яна бир бор ўйин тугагани ҳақида ҳуштак янгради (қанотда тўртинчи ҳакам қўшимча вақтни намойиш этишга шай ҳолатда, унинг таблосида 4 рақами ёниб турибди, секундомерда эса вақт 89:49 ни кўрсатмоқда). Даҳшат!

Шундан сўнг майдонда талатўп бошланди. Тунис шокда – футболчилар ва терма ходимлари яна ҳакамнинг қарорига кескин қаршилик кўрсатишди. Мураббий Мондхер Кабейернинг шахсан ўзи Сиказве билан гаплашишга ошиқиб, ўз соатини намойиш қилди, аммо ҳакам бунга қулоқ тутмади ва жамоаларни дам олишга, майдонни тарк этишга чақирди.

Тартибни сақлаш учун стюардлар хизматига мурожаат этилди

Бу орада Мали устози Муҳаммад Магассуба матбуот анжуманига йўл олди, бироқ мураббийдан майдонга қайтишини сўрашди. Узоқ давом этган учрашувни тугатиб қўйишга келишилди, унинг шогирдларини ҳам майдонда кутишди.

Малиликлар чиқишди, лекин рақиблари илтимосни қабул қилишмади. Тунис футболчилари бундан шунчаки бош тортишди (орадан чамаси 40 дақиқа ўтиб кетганди).

"Спортга хос бўлмаган жараённи назоратга олиш қийин. 85-дақиқада у финал ҳуштагини чалди. 89-дақиқада ҳам шу ҳолат рўй берди. Аслида 7-8 дақиқа қўшиб берилиши тахмин қилинганди. Унинг қарори мутлақо тушунарсиз бўлди. Ўйинчиларим аллақачон, 35 дақиқадан бери музли ҳаммом қабул қилаётганди – кейин уларни яна майдонга тушишга чорлашди. Шунча йилдан буён мураббийлик қиламан, бироқ илгари бунақасига дуч келмаганман ва ҳали ҳам ҳеч нарсани тушунмаяпман. Тўртинчи ҳакам таблони кўтариш арафасида эди, аммо унгача ўйин тугагани ҳақида ҳуштак чалинди. Барчамиз бундан шокка тушдик", – дея ҳайратини яширмади Кебайер.

Хуллас, Тунис майдонда пайдо бўлмади. Шу тариқа, қишнинг энг шов-шувли баҳсида Мали ғалаба қозонди (1:0). 

"Мен футболчиларга фақат майдондаги вазиятларни бошқара олишимиз мумкинлигини, майдон ташқарисидаги ҳолатларнинг барчаси маъмурларга боғлиқлигини таъкидладим. Бизни майдонга қайтариб, ўйнашимизни айтишганида, бунга тайёр эдик. Афсуски, рақибларимиз чиқишни хоҳлашмади", – деди Магассуба.

Тунис – Мали 0:1  

«Limbé Omnisport Stadium»

Гол: 0:1 – 48, пенальти Коне.

Тунис – Бен-Саид, Матлути, Ифа (Жазири, 81), Бронн, Тальби, Маалуль, Схири, Лаидуни (Слиман, 67), Слити (Тузгар, 79), Межбри (Кауи, 46), Хазри.

Мали – Мункоро, Траоре, Сако, Куяте, Айдара, Траоре (Биссума, 59), Самассеку, Айдара (Кулибали, 81), Женепо (Туре, 81), Траоре (Думбия, 73), Коне (Кулибали, 73).

Огоҳлантиришлар: Траоре (18), Матлути (22), Женепо (33), Схири (47).

Четлатиш: Туре (87).

Эндиликда ўйинни муддатидан олдин якунлаган бош ҳакамнинг қилиғидан ғазабланиб, майдонга чиқишдан бош тортган Тунисни жазо кутмоқда.

Aфрика кубоги — ўзгача мусобақа. Иштирокчилар орасида Европа топ-чемпионатларида тўп тепадиган юлдузлар кўп. Бироқ мусобақа ўйин ташкилотчилиги бобида мақтана олмайди, эътибор шу каби "қовун туширишлар" эвазига жалб қилинади. 

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика