Кечаги кун қаҳрамонлари ФОТО
29 nov 2015 15:30
News
Биз одатга кўра кечаги кун қаҳрамонларини сизларнинг ёдингизга соламиз.

"Борнмут" - "Эвертон" 3:3
Қаҳрамон: Мезбонлар вакили Жуниор Станислас 2та гол уриб жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

"Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 5:1
Қаҳрамон: Майдон эгалари ҳужумчиси Янник Болази "Ньюкасл" дарвозасига иккита гол урди.

"Манчестер Сити" - "Саутгемптон" 3:1
Қаҳрамон: "Сити"га кўчиб ўтган Кевин Де Брюйне бу ўйинда битта гол урди ва 2та голли пас оширди.

"Лестер" - "Манчестер Юнайтед" 1:1
Қаҳрамон: Жейми Варди - no comment.

ПСЖ - "Труа" 4:1
Қаҳрамон: Парижликлар ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мариянинг 2та тўп узатишидан кейин 2та гол урилди.

"Бавария" - "Герта" 2:0
Қаҳрамон: Франциялик Кингсли Коман етакчиларнинг йўқлигини билинтирмади ва гол уришга эришди.

"Хоффенхайм" - "Боруссия М" 3:3
Қаҳрамон: Бу мавсумда умуман гол урмаган ва голли пас оширмаган 19 ёшли Надием Амири кеча тўп киритди ва 2та голли пас оширди!

"Милан" - "Сампдория" 4:1
Қаҳрамон: "Россонерлар" ҳужумчиси Мбайе Ньянг дублга эришди ҳамда 1та голга ҳаммуаллифлик қилди.

"Барселона" - "Реал Сосьедад" 4:0
Қаҳрамон: Неймар "Сосьедад"га қарши баҳсда иккита тўп киритди ва Мессига голли пас ошириб берди.
Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments