Latest news

20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  0 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  8 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0

Кеча жарима майдончаси ичида Шомуродовга қарши қоида бузилганмиди? А Серия собиқ ҳаками бу ҳақда ўз фикрини билдирди News

Кеча жарима майдончаси ичида Шомуродовга қарши қоида бузилганмиди? А Серия собиқ ҳаками бу ҳақда ўз фикрини билдирди

Италия А Серияда ишлаган Жанпаоло Кальварезе кеча А Серия 2-тур доирасида "Рома"нинг "Эмполи" (1:2)га мағлуб бўлган ўйинидаги баҳсли вазиятга муносабатини билдирди.

Шомуродов 90+4 дақиқада дарвоза ёнида қулай имкониятга эга бўлди ва Эммануэль Гьяси томонидан ушлаб қолинди. Вазиятга яқин турган Жуфферли эса фолни қайд этмади ва ҳаттоки мониторга чақирилмади.

Кальварезе эса твиттерда бу вазият бўйича ўз фикрини маълум қилди: "Сўнгги дақиқаларда "Рома" фойдасига пенальти белгиланиши керак эди. Шомуродовда Гьясига қараганда устунлик бор эди. Ўзбекистонлик ҳужумчи тўпни эгаллади, аммо уни яхши қабул қила олмади, сабаби рақиб унинг елкасидан ушлаб турганди".

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ сардори кечаги ўйинда 77-дақиқада захирадан майдонга тушди ва 80-дақиқада бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика