Latest news

14:25Кичин "Локомотив"ни тарк этиб, "Барс"га ўтди  3 14:15Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   34 13:59"Бунёдкор"га легионерлар оқими давом этмоқда. Клуб черногориялик футболчи билан шартнома имзолади  5 13:24Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш баҳсларида ишлайди  0 12:52Расман: Жоэль Кожо - "Истиқлол" футболчиси  3 12:35"Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  22 12:14"Манчестер Юнайтед" скаути: "Унда "Юнайтед" ДНКси бор, афсуски бизникилар буни кўра олишмади"  18 11:56Испаниялик мутахассис "Қизилқум"да ишлайди  2 10:53Ҳусанов «Ланс» рекордини такрорлайди  17 10:26«Нефтчи»га ўтган Искандеров нималар деди?  16 09:57Бразилиялик ярим ҳимоячи "Пахтакор" йиғинига қўшилади  12 09:30Ҳусанов осиёликлар ичида АПЛ рекордини янгилайди  32 09:09«Андижон» янги мавсумда қайси стадионда ўйнаши маълум  6 08:40Ҳусанов қачон «Манчестер Сити» сафида тиббий кўрикдан ўтиши маълум  33 08:15«Ланс» мураббийи Ҳусановни кейинги ўйинда ўйнатишга умид қилмоқда  15

Катта ғалабалар кичик ғалабадан бошланади ёхуд Филиппин - Ўзбекистон 1:5 News

Катта ғалабалар кичик ғалабадан бошланади ёхуд Филиппин - Ўзбекистон 1:5

Жаҳон чемпионати саралаш босқичида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси кетма-кет икки ўйинда ғалаба қозонди.

Футболчиларимиз дастлаб Яманни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, кеча сафарда Филиппин устидан 5:1 ҳисобида зафар қучдик. Қуйида мана шу икки ўйинни таҳлил қилиб кўрамиз. 

Саралаш босқичини муваффақиятсиз бошлаган Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штабида дарҳол ўзгариш рўй берди. КХДР термаси билан бўлган ўйиндаги мағлубият ҳамма қатори ЎФФ раҳбариятига ҳам қаттиқ таъсир ўтказди. Шундан сўнг Миржалол Қосимов истеъфога чиқиб, ўрнига ўтган йил "Пахтакор" билан чемпионликни қўлга киритган, шунингдек 2014 йилнинг "Энг яхши мураббийи" деб топилган Самвел Бабаян терма жамоамизда янги бош мураббий этиб тайинланди. 

Самвел Бабаян дарҳол енг шимариб ишга киришди. Дастлаб мураббийлар штабида ўзгаришларни амалга оширди. Катта мураббийдан тортиб дарвозабонлар мураббийигача "Пахтакор"га алоқадор кишилар таклиф этилди. Бундан кейин нафақат миллий терма жамоа, балки бошқа ёшдаги жамоаларимиз ҳам "Пахтакор" принциплари бўйича иш олиб боради. Негаки барча жамоаларимизда бош мураббий "Пахтакор"га алоқадор кишилардир. 

Хусусан миллий термада Самвел Бабаян, олимпиячиларда Виктор Жалилов ва Дилшод Нуралиев, ёшларда Жасур Абдураимов, ўсмирларда Темур Олимхўжаев ва ҳоказо. Демак, терма жамоаларимизда яна янгича давр бошланди десак бўлади. 

Терма жамоамиз янги мураббий қўл остида иккита ўйинда майдонга тушди ва иккаласида ҳам ғалаба қозонди. Тўғри, биз ўзимизга нисбатан анча кучсиз рақибларни мағлуб этдик, лекин муҳими бу эмас. Энг муҳими шуки, янги мураббий ўз ишини ғалаба билан бошлаб олди ва бу нарса футболда катта роль ўйнайди. Яман билан ўйинда бизга йирик ғалаба керак эди, аммо 1:0 ҳисобида рақибдан устун келдик. Албатта, ўйиндан сўнг Самвел Бабаяннинг кайфияти чоғ эди, негаки у фақат ғалабани ўйлаганди, йирик ҳисоб ёки бўлмаса тўплар нисбатини эмас. 

Муҳими, мураббий ишини уч очко билан бошлади. Албатта, биринчи ўйиндаги таркиб борасида бош мураббийга етарлича эътирозлар бўлди. Матбуотда ва ижтимоий тармоқларда фалончинимас, пистончини қўйиш керак эди гаплар янгради. Лекин ғалаба барча гап-сўзларни ёпиб кетди. Орадан кўп ўтмай, иккинчи ўйинни ўтказган терма жамоамиз Филиппинни йирик 5:1 ҳисобида мағлуб этиб, тўплар нисбатини яхшилаб олди. Ана энди бизда ҳам тўплар нисбати плюс томонга ўзгарди. 


Кеча бўлиб ўтган Филиппин - Ўзбекистон баҳси ҳар томонлама бизнинг устунлигимиз остида кечди. Зарбалар ҳам, голлар ҳам етарлича бўлди. Биринчи учрашувда ўйини қовушмаган Сардор Рашидов билан Игорь Сергеев иккитадан гол уришди. Яна битта голни Одил Аҳмедов ўйиннинг бошидаёқ ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Тўғри, иккала баҳс ҳам шуни кўрсатдики, рақиб жамоаларнинг савияси бизга қараганда анча паст. Қолаверса, улар ФИФА рейтингида ҳам биздан анча пастки ўринларда бормоқда. 

Самвел Бабаян учун дастлабки икки учрашув нисбатан кучсиз жамоалар билан бўлгани бир томондан яхши бўлди. Мураббий икки ўйинда олти очколи бўлди, бундан ташқари тўплар нисбати плюсга ўзгарди. Лекин жаҳон чемпионати саралаш босқичи шундай мусобақаки, бунда ўйиндан ўйинга қийинлашиб бораверади. Эндиликда 8 октябрь куни сафарда Баҳрайнга қарши майдонга тушишимизни инобатга олсак, бу ўйин аввалги иккита беллашувга нисбатан анча қийин бўлади. Чунки Баҳрайн кеча Яманни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, ҳали курашдан чиқмаганини кўрсатиб қўйди. 

Фикримизча, айнан бизнинг гуруҳда кураш охирги тургача давом этади. Агар биз кейинги ўйинларни ҳам ғалаба билан тамомласак, марра бизники: ҳал қилувчи босқич эшиклари очилади. Энди буёғига Самвел Бабаяндан майдонга тушадиган энг кучли таркибни аниқлаб олиш учун янада катта меҳнат талаб қилинади. Биз Самвел Вячеславович асосий таркибга кимни қўяди-ю, захирада кимларни ушлаб ўтиради, бунга аралаша олмаймиз. Чунки эндиликда натижа учун У жавобгар. Халқимиз эса фақат бир нарсани кутяпти, майдонга ким тушмасин, ғалаба қозонайлик ва жаҳон чемпионатига борайлик. Майли, мураббий наздида ким кучли кўринса, терма жамоа либосини ўша кийсин, фатқат ютиб туришса бўлгани. Зеро, мухлислар майдонга тушувчи юлдузларни эмас, кўпроқ ғалабаларни соғиниб қолишган.

Хайрулла Холиқов

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика