Latest news

18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  2 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  1 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  32 15:50Ўртоқлик учрашуви. "Қизилқум" - "Арал" 3:3  2 15:20Ҳар ишда бир ҳикмат бор  15 15:00Превью. "Пахтакор" учун мавсум бошланмоқда. "Шерлар" йўлидаги илк синовдан қандай ўтади?  9 14:48Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" учрашувини бошқариб борадиган ҳакам маълум  3 14:27⚡️"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи учун қайдномага киритди   43 13:23Бугун Аббосбек Файзуллаев ва ЦСКА "Зенит"га қарши майдонга тушади  9 12:51"Манчестер Сити" қишки трансферларга 212 миллион евро ишлатди - бу тарихдаги иккинчи натижа  44 12:24Россия терма жамоаси собиқ аъзоси: "Россия ОФК таркибига ўтмаслиги керак — биз Европанинг бир бўлагимиз. У ерда нима қиламиз?"  24 11:54Маркус Рэшфорд: "Оптимал спорт формамга қайтиш учун АПЛда яхши ўринни эгаллаб турган ва ЕЧЛда иштирок этаётган клубга ўтдим"  10 11:29"Иккинчи ёшлигини" ўтказаётган Криштиану Роналду ҳақида  26 10:40Расман: "Ренн" Иордания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  27

Карлуш Кейруш: "Ўзбекистон терма жамоасида иш бошлашим мумкинмиди? Буни изоҳсиз қолдираман" News

Карлуш Кейруш: "Ўзбекистон терма жамоасида иш бошлашим мумкинмиди? Буни изоҳсиз қолдираман"

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш сайтимиз учун алоҳида интервью беришга рози бўлди.

Фақат вақти камлиги боис 10 дақиқача ажрата олишини айтди. Натижада биз ҳам имкониятни бой бермай тезда саволларга ўтдик.

- Жаҳон чемпионатидан сўнг ҳаётингизда нима ўзгарди?
- Катта ўзгариш бўлгани йўқ. Мен ҳар доим яхши мураббий бўлишни хоҳлаганман. Жаҳон чемпионатидан олдинми ё кейинми бунинг фарқи йўқ. Мен охирги йилларда фақат энг яхши мураббий бўлишга ҳаракат қиляпман. 

- Эрон гарчи жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқа олмаган бўлса-да, мусобақада яхши иштирок этди. Муваффақиятнинг асосий сири нимада?
- Оддий қилиб айтганда, қаттиқ меҳнат ва тўғри ишлашда. Биз вақтдан унумли фойдаландик ва деярли ҳар куни дам олишсиз машғулот ўтказдик. 

- Жаҳон чемпионатидан олдин қандай хаёлда эдингиз?
- Кўпчилик бизга ишонмаганди. Чунки мундиал пайтида одамларнинг хаёли бошқа жамоаларда бўлади. Лекин биз  ишлашда давом этдик. Кишини хурсанд қилган жиҳати, жаҳон чемпионати биз учун муваффақиятли кечди ва энди бемалол Осиё Кубоги ҳақида ўйласак бўлади. 

- ЖЧдан олдин натижа қандай бўлишидан қатъий назар Эронни тарк этаман дегандингиз.
- Йўқ, мен бундай демаганман. Балки журналистларнинг ўзи тўқиб ёзган бўлишлари мумкин. 

- Осиё Кубоги-2019да ғолиб чиқиш асосий мақсадингизми?
- Ҳа. Биз бу мусобақага фақат ғалаба учун борамиз. Эрон олдида бундан бошқа йўл йўқ. 

- Қишда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти билан учрашганмисиз?
- Бу саволни изоҳсиз қолдираман. 

- Ўзбекистон терма жамоасини бошқариш бўйича расмий таклиф бўлганми?
- Матбуот анжуманида айтиб ўтганимдек, бу каби саволларни очиқ қолдираман. 

- Майли, бошқа саволга ўтамиз. Шу пайтгача Ўзбекистонга қарши олтита ўйин ўтказгансиз. Шундан тўрттаси расмий ва иккита ўртоқлик. Қайси учрашув кўпроқ ёдингизда қолган?
- Менда Ўзбекистон билан ҳар доим илиқ хотиралар қолган. Лекин энг катта дарсни 2012 йил Теҳронда бўлиб ўтган ўйиндан олганман. Ўшанда биз 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйгандик.

- Қайси ғалабани кўпроқ эслаб турасиз?
- Барчасини. Чунки ғалаба кишига завқ бағишлайди, мухлислар ҳам хурсанд бўлади. 

- Эроннинг навбатдаги рақиби Ўзбекистон терма жамоаси дейилганда хаёлингизга нималар келади?
- Мен хоҳ Ўзбекистон, хоҳ бошқа жамоа бўлсин рақиб деганда фақат расмий ўйинларни тушунаман. Қолган пайт бизлар ўртоқлармиз. Тошкентга ҳам рақиб сифатида эмас, балки ўртоқлик учрашуви ўйнаш учун келганмиз.

- Ўзбекистонда қайси футболчиларни алоҳида кўрса оласиз?
- Сизларда яхши футболчилар кўп. Масалан, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Сардор Рашидов... Терма жамоангизга қарши ўйнаш осон эмас. Ўзбекистон - Осиёда мен энг яхши кўрган жамоалардан бири.

- Терма жамоамизга қандай таъриф берган бўлардингиз?
- Биринчи навбатда жиддий ва ҳурматга сазовор рақиб. Чунки сизларда яхши ўйинчилар бор, шунингдек жамоа футбол ўйнашни билади. Ўзбекистонни тартибли футбол ўйнайдиган жамоа деб ҳисоблайман.

- Ҳаётда ва футболда сиз учун энг муҳим нарса нима?
- Ҳурмат. Нима иш қилишингдан қатъий назар ҳаммани ҳурмат қилишинг керак.

- Нима деб ўйлайсиз, Сардор Азмун Осиё Кубогига қадар терма жамоага қайтадими?
- Ишончим комилки, агар ўша пайтгача терма жамоа бош мураббийи бўлсам, Азмун албатта қайтади. Мен уни қайтариш учун бор имкониятимни ишга соламан. 

- 2012 йил Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон - Эрон учрашуви ёдингиздами? Ўшанда жамоангиз 90+4-дақиқада гол уриб ютиб кетганди. Япониялик ҳакам бизнинг голимизни ҳисобламаганди.
- Кўп ўйинлар доим эсимда қолади. Мен ҳатто кичик эпизодларгача эслашга ҳаракат қиламан. 

- Ўша ўйинда терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов билан бироз тортишиб қолгандингиз.
- Ўйин пайти ҳамма нарса бўлиши мумкин. Лекин мен ҳар доим ўз ҳамкасбларимни ҳурмат қиламан. Футболда иккала жамоа ҳам ютиш учун ўйнайди. Биз фақат ўйин пайти рақиблармиз, баҳс якунига етгач яна дўст бўлиб қолаверамиз. 

- Охирги савол. Бу йилги жаҳон чемпионатида тарихда биринчи марта Осиёдан бешта жамоа қатнашди. Лекин фақат Япония гуруҳдан чиқа олди. Осиёда футбол секин ўсяптими?
- Буни бир сўз билан ҳаракатсизлик, яъни бир жойда туриб қолиш деган бўлардим. Осиёда футбол на кўтариляпти, на пастга тушяпти. Биз доим бир хил хатоларни такрорлаш биланд бандмиз. Европа анча юқорилаб кетди, лекин Осиё билан Африка футболи ҳамон уйқуда.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика