Карло Анчелотти: "Мюнхендаги ўйин тактик жиҳатдан Мадриддагидан фарқ қилмайди"
28 apr 2014 23:36
News
Карло Анчелотти: "Мюнхендаги ўйин тактик жиҳатдан Мадриддагидан фарқ қилмайди"
"Реал" жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти эртанги "Бавария"га қарши жавоб баҳси олдидан ўз фикрини билдириб ўтди.
Биламиз, эртанги ўйин жуда ҳам қийин бўлади. Биз жуда кучли жамоага қарши майдонга чиқамиз. Мюнхендаги ўйин тактик жиҳатдан Мадриддагидан фарқ қилмайди. Мен ўзимизни финалдамиз деб ҳисоблашга шошилмайман.
"Бавария"ни ўз ўйин фалсафаси бор. Лекин менимча, эртага тактика эртага ҳал қилувчи омил бўлмайди.
Эртанги ўйинни тезкорроқ ва фаолроқ бошлашимиз зарур. Биринчи ўйиндаги каби бошламоқчи эмасмиз. Биз қандай схема асосида чиқишимиз унчалик муҳим эмас. "Реал" 4-3-3 ёки 4-4-2 схемасида ҳаракатланиши ҳам мумкин. Бу ҳеч нарсани аниқлаб бермайди. Биз гол урмасдан ҳам финалга йўл олишимиз мумкин. Аммо эртанги ўйинда гол киритишни мақсад қилганмиз. Эртага гол уришимизни жуда истайман.
Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments